Latest news

10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  6

Миржалол Қосимов: "Хатто Бразилия ҳам "Навбаҳор"га қарши сафарда қийналса керак" News

Миржалол Қосимов: "Хатто Бразилия ҳам "Навбаҳор"га қарши сафарда қийналса керак"

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози ва ярим ҳимоячиси матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин чиройли бўлди. "Навбаҳор"га қарши сафарда ўйнаш менимча Бразилияга ҳам осон эмас. Лекин мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатдик деб ўйламайман. Шогирдларим жуда яхши ҳаракат қилишди. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Ҳаёт давом этади. Шундай ўйинлар бизни янада кучли қилади.

"Навбаҳор"нинг 12-ўйинчиси яъни мухлислари жуда кучли. Улар рақибларга босим қилиб туришади. Футбол шуниси билан қизиқ. Ўйин сўнггида бироз бўшашдик, ҳакам хуштагини чалмагуча тўхтаб қолиш керак эмас.

Мағлубиятни Рустам Ашурматовнинг жароҳат олиши билан боғлаш керак эмас. Унинг ўрнига тушган Ислом Қобилов ҳам яхши ўйнади. Ҳакам қанча дақиқа қўшиб берса шунча ўйнаш керак.

Биз ҳар бир баҳсдан олдин рақиб ўйинини таҳлил қиламиз. "Навбаҳор"нинг кучли томонларини билардик. Иккинчи қаватда яхши ўйнайди, узун паслар билан ҳаракат қилишади. Турғунбоев ва Ўрунов, Алиев каби ярим ҳимоячилар жуда яхши ўйнашади. Стандарт вазиятларда уч нафар легионер яхши ҳаракат қилишади. Бизда эса бақувват 2 метрга яқин бўйга эга футболчилар йўқ", - дейди Миржалол Қосимов. 



"Ўйиндан олдин мураббийларимиз оғир бўлишини айтишганди. Аламли мағлубият бўлди. Аммо кейинги баҳсларда ғалаба қозонишга уринамиз", - дейди Сардор Собирхўжаев.


Rating: +114   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика