Latest news

23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  0 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  2 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  4 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  14 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  15 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4 19:22Аббосбек Файзуллаев Россияда "мавсум кашфиёти" соврини учун якуний учликдан жой олди  8 18:54Рой Кин "Манчестер Сити" собиқ футболчисини "едирди"  5 18:27"Реал"нинг машҳур мураббийи Пинтус Гвардиолага керак. "Манчестер Сити" унга "қойилмақом" таклиф юборди  3

Миржалол Қосимов — Виталий Денисов, Шаҳбоз Беғамов ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида News

Миржалол Қосимов — Виталий Денисов, Шаҳбоз Беғамов ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида

АГМК жамоаси кеча Туркия йиғини доирасидан ўрин олган биринчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Россиянинг "Волга" клубига қарши кечган баҳсда олмалиқликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Албатта, бундай ўйинларда натижа охирги даражали ҳисобланади. Мураббийлар жамоанинг ҳолати, хато ва камчиликларни кўриб олишга ҳаракат қилишади. Янги футболчилар синовдан ўтказилади. АГМК устози Миржалол Қосимов ҳам фикримизга қўшилган ҳолда айрим саволларимизга жавоб бериб ўтди. 

"Бу йиғинларда натижага эътибор бериш керак эмас. Жисмонан тайёргарлик яхши даражага чиқиши муҳим. Эрталаб ҳам машғулот бўлди. Чарчоқ аломатида футболчиларнинг ҳаракатини текшириб олиш, қолаверса, жамоага қўшилган янги футболчиларни бир-бири билан тушуниб олиши каби жараёнлардан ўтишимиз лозим. Мақсадимиз – чемпионат баҳсларига жисмонан тайёр ҳолда етиб бориш", – дея гап бошлади Миржалол Қосимов.



- Жамоага таклиф қилинган легионерларнинг қайси ҳислатлари маъқул келди? Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрингиз...

- Ҳимояни кучайтиришимиз керак. Анзур Исмоилов ва Сардор Раҳмонов бор. Олдинда Суперлига, Кубок ва ОЧЛ ўйинларида иштирок этамиз. Чемпионат узоқ, ҳар бир позицияга 2 тадан футболчи бўлиши керак. Шунинг учун ҳам тунислик футболчини таклиф қилдик, грузиялик қанот ярим ҳимоячини олдик. Улар биринчи маротаба майдонга тушишди. Вақт кўрсатади, бу ўйин билан хулоса қилиб бўлмайди. Иложи борича жамоани жисмонан тайёрлаяпмиз. 

- Йиғин давомида яна янги номлар келиши мумкинми?

- Яна битта жойимиз бор. Вақтимиз кўп қолмади. 15 февралда трансфер ойнаси ёпилади. Бир нечта ўйинлар ўтказамиз, жиддий ҳозирлик кўришимиз керак. 



- Ўртоқлик учрашувларидаги рақиблар босқичма-босқич кучайиб борадими?

- Қозоғистон, "Металлист", Молдова жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Шу ўйинлар орқали тайёргарлик кўрамиз. 

- Шаҳбоз Беғамовнинг кетиши жамоани яъни коллективни кучсизлантирдими? 

- Ҳаёт шундай. Ўзининг қарори, биз кетказмадик. Хайрлашди, ёмон тарафи йўқ. Биздан яхшироқ жой бўлса, ўйинчиларни ҳам ушлаб ўтирмаймиз. 

- Жамоа ўйинларни "Жар" стадионида ўтказадими?

- Мақсадимиз – АГМК майдони чими, прожекторларини янгилаш. Раҳбаримиз катта ёрдам беряпти, эътибор қаратмоқда. Уларга миннатдорчилик билдираман. Стадионга келган одамлар чиройли ўйин кўришни, ишдан ташқари ҳордиқ чиқаришни истайди. Майдоннинг сифати яхши бўлишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Раҳбаримиз шунча ишлари бўлса ҳам футболга эътиборсиз эмаслар. 

- Виталий Денисовнинг келиши рақобатни оширдими?

- Ўтган йили ҳам айтгандим. Кимлигидан қатъи назар, ёшми ёки тажрибалими, рақобат бўлиши лозим. Тайёргарлик, машғулотларга бошқача ёндашади. Ўсишга эришади, нафақат ўзига, балки жамоага катта фойда келтиради. Рақобат бўлмаса қийин. Чунки ўтган йили Шоҳруҳ Гадоевни Акрам Комиловнинг позициясида ўйнатгандим. Жароҳатлар, карточкалар бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Шу боис ҳар бир позицияда 2 тадан футболчи бўлиши тарафдориман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика