Latest news

09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  3 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  20 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  34 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3

Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз" News

Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган АГМК – "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Шиддатли, тезкор ва қарши ҳужумларга бой учрашув кўрдик. Ўйлайманки, дуранг адолатли натижа бўлди. Бизда ҳам, "Локомотив"да ҳам бир қанча қулай имкониятлар кузатилди. Ҳеч қандай вақт чўзишларсиз, қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Ҳеч бир жамоа иккинчи рақам остида ўйнамади.

- Сиз футболчилик даврингизда чемпионат ва кубок учрашувига қандай қарагансиз? Ҳозирги футболчилар бунга қандай қарашади?

- Бошқаларни билмадим-у, лекин мен ҳар бир ўйинга астойдил тайёргарлик кўрардим, ҳозир ҳам худди шундай. Майдонга тушгандан кейин ҳаммасини муҳим ҳисоблаб, майдонда астойдил тўп тепиш лозим.

- АГМК ушбу мавсумда бирорта "қуруқ" ўйин ўтказмади, ҳамма учрашувда гол ўтказмоқда. Саволим: сиз Тожикистон чемпионати футболчиси (Андрей Мишенко – таҳр.) эвазига ҳимояни кучайтира олдим, деб ўйлайсизми? Мишенконинг жорий мавсумдаги ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Мавсум эндигина бошланди, ҳали тугамади. Жўжани кузда санаймиз. Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз. Ҳозирча ёмон таассурот қолдираётгани йўқ.

- АГМКда ҳужум билан боғлиқ муаммо ҳам кўзга ташланмаяптими? 2 та ҳужумчи билан ҳаракат қилиш ҳақида ўйлаб кўрмаганмисиз?

- Бу ҳақда бошида ҳам айтиб ўтганман. Чемпионат давомида буни амалга оширамиз. Қолаверса, бугун ҳам янги тактик схемада ўйин олиб бордик. Янги тактикани синовдан ўтказдик. Мавсум бошиданоқ кутилмаганда жароҳатлар кузатила бошланди. Секин-аста тўлиқ таркиб бўляпмиз. Вазиятдан келиб чиқиб ҳаммасини татбиқ этамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика