Latest news

09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  14 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  0 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  9 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  21 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10

Миржалол Қосимов: "Қўқон-1912"нинг жанговар ўйини менга сюрприз бўлмади" News

Миржалол Қосимов: "Қўқон-1912"нинг жанговар ўйини менга сюрприз бўлмади"

Coca Cola Суперлигаси 8-тури доирасида "Қўқон-1912" жамоаси мағлуб этилганидан кейин АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин жуда ҳам шиддатли ва жанговар рухда ўтди. Чунки, ушбу жамоалар турнир жадвалида иккинчи, учинчи ўринларда келишаётганди. Шу боисдан биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалаба қозониши керак эди. Иккинчи бўлимда омадимиз келди. Ўйинни бироз кучайтирдик ва тезда биринчи голни уриб олдик. Иккинчи голда эса, менимча Санжар ростдан ҳам йил голини урди. Шундай чиройли голи билан у жамоамизга ғалаба келтирди. 2:0 ҳисобини ёмон кўраман. 1:0 пайтида жамоа концентрацияни йўқотмайди. Шунингдек, "Қўқон-1912" жамоасига ҳам қойил қолдим, улар икки тўп фарқи бўлишига қарамасдан охиригача курашишди. Бундай ўйинлар орқали нафақат футболчилар, балки мухлислар ва ўзбек футболи ҳам ютади.

- Бугунги ўйинда Йован Жокич марказий ҳимояда ўйнагани нима билан боғлиқ?
- Умуман олганда ҳеч нима билан эмас. Ўтган ўйинларда масалан, Дилшод ҳам шу позицияда ўйнаб турганди. Жокич ҳам бунга қадар шу позицияда ўйнаган. Футбол шундай нарсаки, ҳужумчи чап қанот ҳимоясида чап қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнаши керак. Ҳимоячи эса ҳужумда ҳужумчи бўлиб ўйнаши керак. Қачонки футболчилар доимо бир-бирининг ўрнини тўлдириб юрса, футбол янада чиройли бўлади.

- Чап қанот ҳимояси билан боғлиқ муаммо ҳам пайдо бўлди.
- Норбеков тезкор футболчи. Қолаверса, Саъдуллада сариқ карточка бор эди. Шу сабабдан уни алмаштирдим. Негаки, тезкор футболчи катта тезлик билан югуриб кетаётган пайтда йиқитилса, иккинчи сариқ ва бу қизилга айланиб кетиши мумкин эди.

- Ушбу ўйинни чемпионатдаги энг яхши ўйин деб эътироф эта оласизми? Четдан қараганда азартга бой ўйин бўлди.
- "Насаф" билан ўйинда ҳам азарт бўлди. Ҳозирги замонавий футболда ғалабага эришиш жуда қийин. Ундан ташқари, бунинг учун катта меҳнат қилиш керак. Шу орқали инсон хурсандчиликни ўзига тақдим қилади.

- "Қўқон-1912" ўз майдонида ҳужумкор ўйин кўрсатаётганди. Рестартдан кейин эса жамоа "Бунёдкор"га қарши ўйинда жамоа ҳимояга ётиб олди.
- "Бунёдкор"га қарши ўйинни биз кўриб чиқдик. Меҳмонда ўйнаганини инобатга олсак, "Қўқон-1912" унчалик ҳимоявий ўйнагани йўқ. Сўнгги дақиқаларда бўлган автогол эса футболнинг бир қисми. Шунинг учун ҳам мен бу гапга қўшилмайман.

- Демак, "Қўқон-1912"нинг бугунги ҳужумкор ўйини сизга сюрприз бўлмади.
- Албатта йўқ. Ундан ташқари жамоа икки нафар таянч ярим ҳимоячи билан ўйнади. Ўша ўйинда ҳам иккинчи бўлим давомида схемалар ўзгарганди. Бу футболда тез-тез учраб турадиган мураббийнинг фалсафаси.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика