Latest news

17:11Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург". Таркиблар маълум  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  0 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  7 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистонда футбол ўйнаш учун таниш мураббийингиз бўлиши керак" News

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистонда футбол ўйнаш учун таниш мураббийингиз бўлиши керак"

“Қизилқум” клубидаги фаолияти билан танилган ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов яна легионерга айланди.

Футболчи Ҳиндистон чемпионати иштирокчиси “Нерока” клуби билан шартнома имзолади. Янги жамоага тез мослашиб кетган кўринади, чемпионатда гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Хўш, Қосимов янги жамоага қай тариқа бориб қўшилди, қуйида унинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Миржалол, янги жамоага бориб қўшилишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Ҳаммаси жуда оддий. Бу ерда дўстим Сардор Жаҳонов ўйнамоқда. Айнан унинг жамоага таклиф қилди. Қолаверса, агент ҳам клуб ўзаро гаплашиб, ушбу трансферни амалга ошишига ёрдам берди. Шу тариқа, мен “Нерока” аъзосига айландим.

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Ҳозирча жамоа билан бир йиллик шартнома имзоладим. Яхши бўлса, келишув муддатини узайтиришим мумкин. 

- Янги жамоангиз сизни қай тариқа кутиб олди?

- Ҳаммаси жуда яхши. Клуб ва футболчилар ҳам мени яхши кайфиятда кутиб олди. Бир оиладек бўлиб кетдик. 

- Клубда шароитлар яхшими? “Нерока”нинг академияси борми?

- Ҳа, албатта. Клубда барча шароитлар яратилган. Ҳаммаси менга тўлақонли қониқтирмоқда. Шунингдек, жамоанинг академияси ҳам бор. Ҳар томонлама профессионал дейиш мумкин. 

- Чемпионат савиясига муносабатингиз қандай?

- Савия ҳақида гапирсам, Ҳиндистонда ҳам футболга катта эътибор қаратмоқда. Стадионларга мухлислар ташрифи яхши. Футболни жуда яхши кўришади. Асосийси, ўсиш бор.

- “Қизилқум”даги фаолиятингиздан кейин сизни бирорта Суперлига клубида учратганимиз йўқ. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Сабаби оддий. Ҳозирда ўзингизни таниш мураббийингиз бўлмаса, Ўзбекистонда футбол ўйнаш қийин. Менда ҳозирда бундай танишларим йўқ. Шу сабаб “Қизилқум”да бир муддат захирада қолиб кетдим.

- “Арал Самали”да эса қисқа муддат ўйнадингиз. У ердаги фаолиятингиз ҳақида нималарни айта оласиз?

- Тўғриси, у ердаги фаолиятимни яхши ёки ёмон дея олмайман. Лекин жамоанинг савияси паст эди. Шу сабабли клубни барвақт тарк этгандим.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика