Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогидаги минимал вазифани бажариб, гуруҳдан чиққанимиз билан ишқибозларимизни табриклайман!"
19 apr 2022 21:25
News
Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогидаги минимал вазифани бажариб, гуруҳдан чиққанимиз билан ишқибозларимизни табриклайман!"

"Ўйин қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтди. Ишончли ғалаба эришиб, мухлисларга қувонч бағишлаганимиздан хурсандман. Ўзбекистон кубогидаги минимал вазифани бажариб, гуруҳдан чиққанимиз билан ишқибозларимизни табриклайман!
"Зомин" жамоаси ҳам бугун етарлича қаршилик кўрсатишга уринди, ўтган ўйинларда бекорга очко олмаганини исботлади. Лекин биз рақибни кераклигича ўрганиб, уларга қарши аниқ режа асосида ўйнадик. Ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман.

Жамоамиз ўйиндан-ўйинга ўз футболини яхшилаб, керакли натижаларга эришмоқда. Буёғига Суперлига ўйинлари давом эттирилади. Яқин 1 ой давомида чемпионат доирасида 7 ўйинда иштирок этамиз. Навбатдаги учрашувларга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларни хурсанд этиш учун ишлаймиз", – деди олмалиқликлар устози.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments