Latest news

14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  0 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  8 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  6 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  21 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  3 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  5 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  76 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  1 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  39 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3

Миржалол Қосимов: "Ўйлайманки, кейинги ўйинларда бу вазиятдан чиқиб кета оламиз" News

Миржалол Қосимов: "Ўйлайманки, кейинги ўйинларда бу вазиятдан чиқиб кета оламиз"

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Металлург" билан кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлим бошида кутилмаганда 2та стандарт вазиятдан ўтказиб юборган голимиз қийинчилик туғдирди. Шунга қарамасдан, ҳисобни қисқартира олдик. Футбол шуниси билан қизиқ. Тўп дарвозага кирмаса қийин экан. Иккинчи бўлимда Мартинда яхши вазият бор эди. Биз ура олмадик "Металлург" эса қарши ҳужумда имкониятидан фойдаланиб кетди. Ҳозир йигитларга ҳам айтдим,  футболда охиригача курашилади. 1:3 бўлиб турган вақтда ҳам қўлни тушириб тўхтаб қолишгани йўқ. Шундан кейин ҳам вазиятлар бўлди, тўп кирита олмадик. Забиҳилло Ўринбоев тўртинчи голни урди. Охирги 2 йилда "Металлург" билан ўйинларда ишимиз юришмаяпти. Фурсатдан фойдаланиб мухлисларимиздан узр сўрайман. Улар ғалаба кутишганди. Охиригача қўллаб-қувватлашди. Ўйлайманки, навбатдаги учрашувларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз",- дейди Миржалол Қосимов. 


- Сўнгги 2 мавсумдан бери Суперлигада ОКМК айнан "Металлург"га мағлуб бўлмоқда. Қайсиди маънода "Металлург" "лаънати", десак ҳам бўлади. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳеч нарса билан боғлиқ эмас. Биринчи бўлимда 2та стандарт вазият. Аввалги учрашувларда биласиз камчиликлар ўз таъсирини ўтказган. Бу футболда учраб турадиган ҳолат. 

- Олдинда жамоани ОЧЛда Ироқ жамоасига қарши ўйин кутмоқда. Кетма-кет 2та мағлубиятдан сўнг жамоани руҳан тайёрлаш қийин бўлмайдими?

- Ротатциялар қиламиз. Камроқ ўйнаган футболчиларга ўзини кўрсатиши учун имкон берамиз. Бу ишимизнинг бир қисми ва вазиятдан чиқиб кета оламиз. 

- Абдулла Абдуллаев кетганидан сўнг жамоа 2та ўйинда 7та гол ўтказиб юборди. Абдулла Абдуллаевнинг кетиши қай даражада таъсир қилди?

- Жамоадар ҳар бир футболчининг ўрни бор. Ҳаёт шундай. Жамоа бўлганидан кейин бир ўйинчига таяниб қолмаслиги керак. Лекин ҳақиқатдан ҳам Абдуллани ўзининг ўрни бор эди. Унинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика