Latest news

08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  5 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  1 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  12 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1

Миржалол Қосимов: “Насаф” қарши ҳужумлар эвазига натижага эришди” News

Миржалол Қосимов: “Насаф” қарши ҳужумлар эвазига натижага эришди”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Насаф”-ОКМК (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Биринчи навбатда “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим ўйин эди. “Насаф” қарши ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилади. Улар ўйин бошида шу услубдан унумли фойдаланишди. “Насаф” кўпроқ қарши ҳужумда ўйнаб, натижага эришди. Кучли босимга дуч келмадик деб ўйлайман.


- Бугун ҳар икки жамоа ҳам мухлисларга ёқадиган томошабоп футбол намойиш этиб берди. ОКМК ҳозирда чемпионлик учун даъвогар клублардан саналади. Жамоага чемпионлик учун нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?


- Бир гап билан таъриф бериш қийин. Қарши ҳужумда гол ўтказиб юбориш мумкин эмас. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш керак. Бугун юта олмадик, кўрсатган ўйинимиз мухлисларга ёққан бўлса, бундан хурсандмиз.


- Жамоангиз сўнги дақиқаларда  гол урган ўйинлар бўлди. Натижа учун жиддий курашади. Шу каби вазиятларга изох берсангиз?


- Футболда ҳар-хил кутилмаган вазиятлар бўлади. Мухлислар ҳурмати учун ҳам охиригача ўйнашимиз лозим. Ўша пандемия даврида мухлисларсиз ўйнадик, футбол аслидек бўлмади. Футболни мухлислар учун ўйнаймиз. 


- “Сурхон”га қарши учрашувдан сўнг “Насаф”га қарши ўйин жамоангиз учун чемпионлик йўлидаги охирги имконият эканини айтиб ўтгансиз. Шунга кўра, ОКМК чемпионлик пойгасидан чиқиб кетдими?


- Йўқ, имконият бор эди, интиригани сақлаб қолмоқчи эди. Олдинда 7 та тур бор, охиригача курашиб, кейин чемпионат якуни ҳақида ўйлашимиз керак.


- Пенальти билан боғлиқ қарор ҳақида фикрингиз?


- Энди бу вазиятни такрор кўриб чиқиш керак. Ойбекнинг ўзи ҳам кийиниш хонасида ажабланиб ўтирибди. Бир нарса дея олмайман. Ўша вазиятни кўрмай қолдим, ўгирилиб турган вақтимда содир бўлди. Теккан ёки тегмагани, ҳар кимнинг ўз виждонига ҳавола.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика