Latest news

01:00Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 1:0 (матнли трансляция)  14 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  1 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Миржалол Қосимов: "Жамоамизга битта етакчи етишмаяпти" News

Миржалол Қосимов: "Жамоамизга битта етакчи етишмаяпти"

АГМК - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Чиройли, шиддатли ва жанговор ўйин бўлишини кутгандик. Шундай ҳам бўлди. "Бунёдкор" жамоасини жуда яхши биламиз. Биринчи таймда керакли жойларда тўпни йўқотавердик, хатолар, қолаверса ёмғир...Оддий вазиятда гол ўтказдик. Лутфулла Тўраев зарба берди, Акбар Тўраевдан бундай хатони кутмагандим. Футболда ҳар хил вазиятлар бўлади. Албатта "Бунёдкор" жамоаси ҳам яхши ҳаракат қилди, уларни ғалаба билан табриклайман.

Легионерлар нега йўқ? Улар жамоага қўшилиб кета олишмаяпти. Умуман қолган футболчилар ҳам бир жамоага айлана олишмаяпти. Бунинг устида ишлаяпмиз.

Жамоамизга битта етакчи етишмаяпти. Йил бошида керакли футболчиларни ололмадик. Дилшодни ҳам ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлаяпман.

Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади", - дейди Миржалол Қосимов.


Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика