Latest news

10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионига енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  0 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  1 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  1 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  1 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  5 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  23 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  3 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1

ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли? News

ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?

Бу икки жамоа 2025 йил турнир жадвалида бир-бирига ёнма-ён қўшни бўлиб мавсумни якунлаганди.

Эндиликда мавсумнинг биринчи туридаёқ тўқнаш келишади. "Бунёдкор" 2 йиллик шўнғишдан сўнг яна юқорига чиққан бўлса, ОКМК совриндорлар қаторига кира олмади. Янги чемпионат арафасида бу жамоалар йўлга чиқишмоқда. Қайси бирида дарвоза, яна қайси бирида бошқа позициялар кучайди, мураббийлар штабига янгилар қўшилди. Шу ҳақида батафсил. 

Мураббий: стартдаёқ улар тўқнашади

Ўтган йили "Бунёдкор" қолган жамоалар фонида таққослаганда ёмон натижа кўрсатмади ва бунда Зейтуллаев имзоси ўз сўзини айтди. Жамоа ўйин сифати томонлама рақибларидан қолишгани йўқ.  "Бунёдкор" ниҳоят аввалги хатолардан сабоқ чиқарди, жамоа ўтган мавсумни битта мураббий қўл остида ўтказди. Бундай ҳолат охирги бор 2021 йил бўлган (Шуҳрат Мақсудов). Кейинг 3 йилда бир мавсумда камида 2 нафар мураббий ишлаганди. Футболчилар ва мураббий ўзаро яхши тил топишди. Бу йил Зейтуллаев штабига италиялик дарвозабонлар мураббийи, таҳлилчи, ҳимоячилар билан ишлашга Алексей Николаев қўшилди ва яхлит жамоага айланди. Бу йил ушбу мураббий қўл остида ўтган йилгиданда яхшироқ ўйин кўрсак ажабланмаймиз.

Қосимов ва ОКМК йилдан-йилга жамоани ёшартириш босиқичига ўтмоқда. Қишда Ғиёсов, Рустамов, Аҳмадалиев, Комилов, Санчес, Тўхтахўжаев каби номлар билан хайрлашилди. Эндиликда янги мавсум Қосимовни яна бир бор синовдан ўтказади. Лекин Қўшоқович жамоалари таркиб қандай бўлмасин доим юқорига интилган, ўртамиёна бўлишни ёқтирмаган. Ҳатто ўша 2018 йил пули йўқ, ёпилиш арафасидаги "Бунёдкор" ҳам кучли учликка киришга яқин келгани ёдимизда. Суперлига 1-турида улар тўқнаш келишади ва қайсидир маънода бизга дастлабки хулосаларни тақдим қилади. 

Дарвоза: устунлик ОКМКда

"Бунёдкор"да аввалги мавсумларда дарвозабонлар борасида барқарорлик кўрмадик. Жамоа киперлари Абдумавлон Абдужалилов, Ҳамидулло Абдунабиев, Валижон Раҳимов бир текис ўйин кўрсатди деб бўлмайди. Абдунабиев иккинчи даврада ОКМКга йўл олди. Клуб қишки трансферлар ойнасида бу муаммони ҳал қилиш учун италиялик посбон Федерико Боттини таклиф қилди. Лекин у деярли 2 йилдан бери амалиётсиp юрган, охирги марта 2023 йил 25 ноябрда ўйнаган. Ундан кейин 2 та жамоа алмаштириб, умуман майдонга тушмаган. Боттидан ташқари ёш дарвозабон Муҳаммадюсуф Собиров "Сўғдиёна"дан ортга қайтди. Абдумавлон Абдужалилов ҳам бор. Фикримча, асосий кипер ролида Абдужалиловни кўрамиз, Муҳаммадюсуф унга рақобат туғдириши кутилмоқда. Якуний фикрим, Зейтуллаев барибир мавсум давомида барча дарвозабонларга имконият бериб боради. 

Худди шундай муаммо ОКМКни ҳам қийнаётганди. Олмалиқликлар 2025 йилги селекцияда бу позицияда кучли рақобатни ҳосил қила олмади ва ўзи қийналди. Қишки трансферлар вақтида Умиджон Эргашев ва дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков қўшиб олинди. Эндиликда жамоада 3 нафар тенг посбонлар бор: Жавоҳир Илёсов, Умиджон Эргашев, Ҳамидулло Абдунабиев. Мана энди янги мавсумда бу учлик ўртасида ҳақиқий рақобат ва курашни кўрамиз. Фикримча, рақобат ва тажриба нуқтаи назаридан устунлик ОКМКда.

Ҳимоя: "Бунёдкор" мудофаасини кучайтирди

"Бунёдкор" ўзида бор ҳимоя вакилларини сақлаб қолган ҳолда улар ёнига яна бир нечта мудофаачиларни жалб қилди. "Қалдирғочлар" орқа чизиғида жорий мавсумда Дилшод Аҳмадалииев, Нажмиддин Нормуродов, Бобур Йўлдошев, Марко Бугарин, Сардор Раҳмонов, Итсуки Урата  ҳаракат қилади. Тактик чизмалардан келиб чиқиб Музаффар Олимжонов, Нажмиддин Нормуродов ҳам қанотларда ёрдам бера олади. Жамоа устозида бу борада танлов имконияти кенгроқ. 

ОКМКда ушбу чизиқ аввалги йилларга нисбатан ёшарди. Эндиликда бу нуқтада асосий фигура Авазбек Ўлмасалиев. Унинг ёнида Шахзод Тоиров, Аброр Каримов, Асрор Отахонов бор. Папава ҳам орқага қайтиб ўйнай олади. Қанотларда Саидафзалхон Аҳроров, аввалги йилларда имконият олмаган Бегимов мана энди ўзини кўрсатиши керак. Табиийки, бу футболчиларни тарк этганлар билан солиштириш қийин. "Бунёдкор" ОКМКдан фарқли мудофаани трансферлар ойнасида мустаҳкамлаб олишга эришди.

Ярим ҳимоя: тарози палласи тенг келганда

Мана энди ярим ҳимояга етиб келдик. Икки жамоа ҳам позицион ўйин ва тўп билан кўпроқ муомалани яхши кўради. Бунда табийики ярим ҳимоячилар ҳам катта саҳнага чиқади. Ўйин қуришдаги муҳим фигура бўлиб хизмат қилади. Етакчига айланган Рустамов ва Ғиёсовнинг кетиши жамоани кучсизлантириши мумкин. Аммо Қосимовда мазкур нуқталарда фойдаланадиган ўйинчилар кам эмас: Гиорги Папава, Миржамол Қосимов, Нодир Абдураззоқов, Арихиро Сентоку, Ҳазрат Турсунқулов, Асад Собиржонов, Наоаки Сенага. Агарда булар сафига Анталияда йиғинда бўлиб турган Ҳақназарий қўшилса ярим ҳимояда етакчилар кўпаяди.

"Бунёдкор" Ашортиа ва Шролер билан хайрлашди, лекин улар ўрнини муносиб тўлдиришга ҳаракат қилди. Клуб Суперлига ҳавосини олиб бўлган Плетнёв, легионер сифатида бир неча йииллар ўйнаб қайтган Шаҳбоз Умаров, "Нефтчи"дан Билолхон Тошмирзаевни жалб этди. Ўтган йил кашфиёти Носир Абдусаломов маълум бир маънода ўсишга эришди, Тўрақулов ҳам Зейтуллаев қўлида сифатларини яхшилади. 2007 йил лекин аллақачон катта футболчига айланиб улгурган Азизбек Тўлқинбеков тайёр ҳолатга келса, ярим ҳимояни тўлдиришга қодир. ОКМКда кўпроқ тайёр махсулот десак, "Бунёдкор"да етилаётган ўйинчилар жойлашган. Аслида уларни ёш ҳам дейиш хато. Шу боис тарози палласида тенгликни кўряпмиз.

Ҳужум: Соф форвардлар муаммоси

Нафақат бу балки кўплаб жамоаларда соф форвард масаласи кун  тартибида турибди. Ҳужумкор ўйнайдиган, тўпни ерда кўп назорат қиладиган жамоаларга вазиятларни уриб турадиган ҳужумчига албатта эхтиёж сезилади. "Бунёдкор" Темурхўжа Абдухолиқов билан хайрлашгач Кривокапич ва Мавлонқуловга ишонч билдирмоқда. ОКМКда Али Абдураҳмонов бор фақат барқарорликни ушлаб олиши лозим, йиғинда сербиялик ҳужумчи Урош Койич ҳам қатнашмоқда. Бундан ташқари жамоа ўйинида қанот футболчилари ҳам жарима майдончаси ичига кириб вазиятларни якунлашига гувоҳ бўламиз. Азиз Холмуродов ва Асад Собиржонов ҳам бу муаммони енгилаштиради. "Бунёдкор"да ҳам ярим ҳимоячилар ҳужумга тез-тез қўшилади. Ҳужумчилар борасида ҳам тенглик кузатилди.

Дарвозада — ОКМК

Ҳимояда — "Бунёдкор"

Ярим ҳимояда — тенглик

Ҳужумда — тенглик

Rating: +1   

Comments

   
09 feb 09:48:45
Абдугаффор . N
Окмк кучли буса керак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика