Latest news

09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  0 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  6 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  16 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  21 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  9 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  8 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  13 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  4 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  5

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор" дарвозабони голли вазиятларда жамоасини қутқарди" News

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор" дарвозабони голли вазиятларда жамоасини қутқарди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Муҳими ўйинда ўзимиз истаган натижага эришдик. Албатта ўзига яраша қизиқарли ўйин бўлди. Ёмон ҳаракат қилмадик. Дастлабки дақиқаларда имкониятларимиздан фойдалана олмадик. "Бунёдкор" яхши жамоа, ҳар доим қизиқарли ўйин кўрсатиб келади. Четлатишдан кейин ҳам натижа учун ҳаракат қилишди. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдирамиз.

- ОКМК ўйинда устунликка эга бўлди. Лекин вазиятлардан фойдаланишда камчиликлар бордек.

- "Бунёдкор" посбони Сарвар Каримов ўйинда жуда яхши ҳаракат қилди. 2-3 та яққол голли вазиятларни қутқара олди. 

- Бутун ўзбек футболида вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммосига кўзга ташланаяпти. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Насиб қилгани бўлади. Баъзан йўқ жойдан голлар бўлади. Баъзида эса яққол вазиятлар голга айланмай қолади. Ҳужумчилар бўйича муаммоларимиз бор. Дарахт эксанг, ҳосил бериши керак. 

- ОКМК стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиб келади. Бугун жамоангиз бу борада оқсагандек кўринди.

- Айтиб ўтдим, иккинчи бўлимда тўп дарвоза устунига тегиб қолди. Балки гол бўлиб кетиши ҳам мумкин эди. Ҳар бир вазият бўйича машғулотларда ишлаймиз.

- Рубен Санчес қўлтиқтаёқда юрибди. Унинг жароҳати шунчалик жиддийми?

- У ҳозир иккинчи жароҳатни орттириб олди. Футболда учраб турадиган ҳолат. Ёш ҳужумчи Азизбек Холмуродовга ҳам танбеҳ бердим. Сабаби у ҳам тўқнашувдан кейин озроқ оқсаб қолди. Бу футбол, шашка ёки бошқа спорт тури эмас. Курашларга бой ўйин.

Rating: +4   

Comments

+1   
29 mar 22:56:41
Jamshid Abdusamadov
АГМК u-21 2-3 йил олдин чемпион булганди шу таркибдан ким олинди еки кайси бири катта футболда колди. Манимча 80% футболда колмаган нега экан а.
   
30 mar 02:20:24
Haqiqat-2
Reply to comment by Jamshid Abdusamadov
АГМК u-21 2-3 йил олдин чемпион булганди шу таркибдан ким олинди еки кайси бири катта футболда колди. Манимча 80% футболда колмаган нега экан а.
Яхши савол
   
29 mar 22:46:59
Uz paxtakor Uz
Тугри Укам гапирвосан
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика