Latest news

19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  2 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  0 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  4 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  13 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  9 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  7 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  11

Миржалол Қосимов: "Бугунги ғалаба жамоага руҳий томонлама ёрдам беради" News

Миржалол Қосимов: "Бугунги ғалаба жамоага руҳий томонлама ёрдам беради"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сурхон" - АГМК (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.




"Дастлабки иккита ўйиндан кейин очкога эга эмасдик, руҳий жиҳатдан босим остида қолгандик. Ушбу ғалаба бизга руҳан ёрдам беради деб ўйлайман. "Сурхон" жамоаси охиригача курашади. "Олимпик" ва "Навбаҳор"га қарши баҳсларда бугунги рақибимиз сўнгги сонияларгача ўйнашди, шунга тайёргарлик кўргандик. Узун паслар билан ўйнашини билардик, яккакурашларга катта эътибор қилишди. Ғалаб осонликча қўлга киритилмади", - дейди Миржалол Қосимов. 

- Анзур Исмоилов ва Алишер Жалиловдек футболчиларнинг захирада қолиши бу уларнинг жисмоний ҳолати билан боғлиқми ёки рақобат биланми? 

- Исмоилов Туркияда елкасидан жароҳат олганди. Бекободдаги ўйинда икки футболчимиз жароҳатланган, икки футболчимиз қизил карточка олганди. Санжар Турсунов ҳам ҳали тўлиқ тайёр эмас. Анзур бугун илк бор майдонга тушди. Жалилов куни кеча Намангандаги халқаро мусобақада терма жамоа сафида майдонга тушганди. Шу боис бугун захирадан майдонга туширгандим. 

- Тажрибали мураббий сифатида нима деб ўйлайсиз: Ўзбек футболида VAR'даги баҳсли вазиятларни кўриш учун жуда кўп вақт кетмаяптими? 

- Бу танганинг бир томони, бошқа томони эса ҳар бир ўйин жанговар тарзда ўтмоқда, ҳеч ким ютқазгиси келмаяпти. Мана шу боис шундай ҳолат кузатилмоқда. Лекин дунёдаги янгиликлар билан ҳамнафас бўлиш керак. Тўғри VAR'ни янада такомиллаштириб, қарорни тезроқ қабул қилинса бунинг зарари йўқ. 

- Сизнинг жамоангизда пенальтини ким тепишини ким ҳал қилади? 

- Ўйиндан олдин ўзим тайинлайман. Қўлимдаги қоғозда барчаси ёзилган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика