Latest news

13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  3 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  1 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  23 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  33 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  20 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39

Миржалол Қосимов: "Бугунги дурангдан "Насаф" фойда кўрди. Вазиятларимиздан фойдаланмадик ва жазоландик" News

Миржалол Қосимов: "Бугунги дурангдан "Насаф" фойда кўрди. Вазиятларимиздан фойдаланмадик ва жазоландик"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - ОКМК (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Асабий ўйин бўлди. Жанговар дуранг қайд этилди. Биз очко йўқотдик ва бундан "Насаф" фойда кўрди. Бугунги баҳс мухлисларга ёқди деб ўйлайман, сабаби икки жамоа ҳам курашди. Муросасиз дуранг қайд этилди. Биринчи бўлимда Санчес ва Дацилар бирга-бир вазиятларга эга бўлишди. Иккинчи бўлимда ҳам имкониятларга эга бўлдик. Гол урмасанг, сенга уришади. Бу табиий ҳол. Энди икки жамоага ҳам кўпроқ омад тилайман. Чемпионат якунланишига 5та тур қолди. Олдинда қизиқарли учрашувлар кутиб турибди.


- Икки марказий ҳимоячилар Ўлмасалиев ва Раҳмоновлар бугун захирадан ўйинни бошлашди. Марказий ҳимоячиларингиз таркибда бўла туриб, Гиорги Папава бугун марказий ҳимоячи позициясида ўйнади. Бу нима билан боғлиқ?


- Ўлмасалиев ҳали жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгурмади. Бироз вақт керак. Бундан олдинги баҳсда майдон марказида йўқотишларимиз бор эди. Бугун кучли рақибга қарши ўйнадик, ҳали тўлиқ тикланиб улгурмаган футболчини майдонга ташлаш хавфли эди.


- Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқаларидан бошлаб жамоангиз қарши ҳужумларга таяниб қолди. Бу сизнинг кўрсатмангиз эдими? Жамоангиз шу тарзда ғалаба сақлаб қолмоқчи эдими?


- Йўқ. Ўша вақтда биз 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эдик. Олдинга ўтиш ҳам жуда муҳим эди, лекин шунга қарамай иккинчи бўлимнинг 30-дақиқаларида бир нечта вазиятларга эга бўлдик, ўша имкониятлардан фойдаланишимиз керак эди. Учинчи зоналарда прессинг орқали тўпни бир неча маротаба олиб қўйдик ҳам. Яна бир гол урганимизда, вазифамизни анча осонлаштириб олардик. Стандарт вазиятларда ҳар нарса рўй бериши мумкин ва рақиб айнан стандарт ҳолатидан гол урди. Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, бугун мухлисларга маъқул келадиган ўйин бўлди. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Бугунги баҳс тарихга айланди, энди эса кейинги учрашувлар ҳақида бош қотиришим керак.


- Клейди Даци яхши ҳужумчи эканлиги биламиз, аммо Даци сўнгги 6та учрашувда гол урмаяпти. У тўпни яхши сақлай олади ва яхши курашади, бироқ ҳужумчининг асосий вазифаси гол уриш. Дацининг гол ура олмаётганига нима сабаб бўлмоқда?


- Кийиниш хонасида ҳам Дацига ушбу гапларни айтдим. Ҳужумчи тўғри позиция танлашни ҳам билиши керак. Гол уриш кераклиги аниқ. Унга бироз дакки бердим. Ўйин бошидаги вазиятдан ҳам фойдаланиши керак эди. Бундай баҳсларда кўп имкониятлар бўлмайди, керак бўлса яримта вазиятдан ҳам унумли фойдаланиш керак. Мен унга гапиряпман, лекин хулоса қилиш унинг иши. Даци чемпионатдаги дастлабки ўйинларданоқ гол ура бошлаганди. Ҳозир эса ўша голлар йўқолиб қолди. Унинг ёндашуви ўзгаргандир балки. У машғулотларда ишламоқда, аммо ҳозирча натижа йўқ. Машғулотларда дарвозабон ва Даци алоҳида ишлашмоқда. Тез орада голлар яна қайтишига умид қиламан.


- Бугунги учрашувда ўзгаришлар кеч амалга оширилди. Дастлабки ўзгариш 86-дақиқада қайд этилди. Айнан ўша вазиятдан сўнг жамоангиз гол ўтказиб юборди. ОКМК жамоаси ўзгаришлар қилишда кечикмадими?


- Бунга талаб йўқ эди. Ўйинда ҳеч ким ёмон таассурот ўйғотмади. Қайсидир футболчининг ўйинидан кўнглим тўлмаса, уни танаффусда ҳам алмаштиришим мумкин. Бунинг ҳожати йўқ эди. Бундай ҳолатларда ҳамма ҳар хил фикрлайди.


- Бугунги дуранг "Насаф"га фойдали бўлди дедингиз. Нима деб ўйлайсиз, Суперлигада "чемпионлик интрига"си қолдими?


- Кўрамиз. Фарқ икки очко ёки уч очколик бўлиб кетиши ҳам мумкин.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика