Latest news

17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  1 17:27Алаба яна жароҳат олди  0 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  3 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  7 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  3 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  2 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5

Миржалол Қосимов: "АГМК жамоаси ривожланиш ва ўсиш босқичида" News

Миржалол Қосимов: "АГМК жамоаси ривожланиш ва ўсиш босқичида"

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоа билан янги шартнома имзолагач клуб ахборот хизматига ўз фикрларини билдирди.

— "Авваламбор клуб раҳбариятига билдирилган ишонч учун ташаккур. Ўтган мавсум жамоамизнинг биринчи даврадаги иштирокидан кейин тегишли хулосалар чиқариб, мавсумни иккинчи қисмида вазиятни яхши тарафга ўнгладик. Давралар оралиғидаги танаффусдан кейин жамоанинг ички муҳити яхшиланди ва бу ўйин ҳамда натижаларда ҳам яхши тарафлама акс этди. Ўзаро ўйин кўникмаси ҳамда тушунчаси шаклланди. Айни пайтда АГМК жамоаси ривожланиш ва ўсиш босқичида. Ўтган мавсумда бошлаган ишимизни янги йилда ҳам давом эттириб, жамоавий ўйинни янги босқичга олиб чиқиш бўйича жиддий ишлаймиз. Мақсад АГМКни юқори даражага олиб чиқиш. Катта ишлар аста-секинлик амалга оширилади. Дастлабки йилги хато ёки камчиликлар янги мавсумда муваффақият қозонишимиз учун тегишли хулосаларни бериши мумкин. Худо хоҳласа янги мавсумда Олмалиқ шаҳри ҳамда жамоамиз мухлисларини хурсанд этиш учун қаттиқ ишлаймиз. Шу ўринда доимо жамоамиз учун қайғуриб, бизга далда бўлиб келган ишқибозларимизга раҳмат айтаман. Айнан уларнинг олқиши АГМК жамоасининг катта мақсадлар йўлидаги машаққатли ишини осонлаштиради", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Миржалол Қосимов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика