Latest news

10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион эвро тўлашга тайёр  1 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  1 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  8 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  3 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  66

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасини табриклади News

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасини табриклади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасини жаҳон чемпионати чорак финал йўлланмаси билан табриклади.
2 июль, шанба куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда давом этаётган жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувлари доирасида Греция ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли курашларга бой ўтган баҳс 3:1 ҳисобида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ғалабаси билан якунига етди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига тарихда илк бор жаҳоннинг энг кучли саккиз термаси қаторига кириш имконини берди.

Учрашув якунига етиши билан «Камил Ўжак» стадионидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кийим алмаштириш хонасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Терма жамоалар маркази Асқар Толибжонов футболчилар билан учрашди. Толибжонов футболчиларни тарихий ғалаба билан табриклаб, ЎФФ Президенти табригини етказди.

«Ўйин тугаши билан Мираброр Зуфарович билан алоқага чиқдик. ЎФФ Президенти ёш футболчиларни Греция устидан қозонилган ғалаба билан табриклаб, Ўзбекистон халқини бундан кейин ҳам мана шундай чиройли муваффақиятлар билан қувонтиришдаги ҳаракатларингиз бардавом бўлишини тиладилар», - деди ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов.

Терма жамоани 2 июлдаги муваффақияти билан боғлиқ табриклар келишда давом этмоқда. Футболчиларни, энг аввало, оила аъзолари, яқин қариндошлари, дўстлари, шунингдек, Ўзбекистон ва жаҳон футбол жамоатчилиги ғалаба билан муборакбод этмоқда. Табрик йўллаганлар орасида Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионатида Алексей Евстафеев ва Аҳмаджон Мусаев жамоаси билан яқиндан ишлаган мексикалик мутахассисларнинг ҳам борлиги эътиборга молик.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика