Latest news

13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  0 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  1 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  2 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  9 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  11 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  26 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3

Мираброр Усмонов: "Агар олимпия терма жамоамиз олдидаги вазифа бажарилмаса, Марказдаги ҳамма ишдан кетади" News

Мираброр Усмонов: "Агар олимпия терма жамоамиз олдидаги вазифа бажарилмаса, Марказдаги ҳамма ишдан кетади"

Бугун ЎФФ анжуманлар залида 2014 йил якунларига бағишланган тадбир ҳамда ўтган мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими ўтказилди.
Тақдирлаш маросимидан олдин ЎФФ президенти Мираброр Усмонов саволлар бўлса, марҳамат, дея ОАВ вакилларига юзланди. Шунда менинг саволим қуйидагича бўлди:

"Маълумки, олимпия терма жамоамиз олдига 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига бориш вазифаси қўйилган. Биз футбол бўйича ҳали Олимпиада ўйинларида иштирок этмаганмиз, шу боис халқимиз ушбу вазифа бажарилишини интизорлик билан кутмоқда. Аммо олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Бахтиёр Ашурматов бир пайтнинг ўзида "Навбаҳор"ни ҳам бошқаряпти. Сиз бу масалага қандай қарайсиз? Иккита жамоани бошқариш мураббийга оғирлик қилмайдими? Балки Ашурматовни тўлиқ олимпиячиларга жавобгар қилиб қўйган маъқулдир?"

Бу саволга Мираброр Зуфарович қуйидагича жавоб қайтарди:

"Яқинда барча терма жамоаларга жавобгар мураббийлар штабини ташкил қилдик. Бундан ташқари, бизда Терма жамоалар маркази ҳам фаолият юритиб келмоқда. Марказ яхши ишлаб, терма жамоаларимиз турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиши учун ҳар йили 10 миллиард сўмдан кўпроқ маблағни бериб келяпмиз".

"Мана энди улардан ҳам натижа сўрайдиган пайт келди. Агар олимпия терма жамоамиз 2016 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига бора олмаса, нафақат Ашурматов, балки Терма жамоалар марказидаги ҳамма ишдан кетади. Бу гап айниқса профессор Рустам Акрамов, марказ раҳбари Асқар Толибжонов, шунингдек мураббийлар штабида ишлаётган бошқаларга ҳам тааллуқли".

"Аммо иккинчи томондан "Навбаҳор"ни ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйишга кўзим қиймаяпти. Ашурматов ўтган бир йил ичида у ерда яхши жамоани шакллантирди. Ва насиб қилса, икки йилдан кейин "Навбаҳор" олий лигада 4-5 ўринлар учун курашадиган жамоага айланади. Шу боис Бахтиёр Ашурматовнинг ҳозирча ҳам клубда, ҳам терма жамоада ишлашини маъқул кўрдик. Лекин вазифа уддаланмаса, аниқ ишдан кетади".

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика