Милито фаолиятини Либертадорес Кубоги-2016дан сўнг якунлайди
11 dec 2015 12:43
News
Милито фаолиятини Либертадорес Кубоги-2016дан сўнг якунлайди
"Интер" собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Аргентинанинг "Расинг" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Диего Милито Либертадорес Кубоги-2016дан сўнг фаолиятини якунлашини айтди.
36 ёшли футболчи июнь ойида фаолиятини якунлашни режалаштиряпти.
"Бу клуб сафида яна ярим йил тўп тепишимдан хурсандман. Либертадорес Кубогида иштирок этиш учун қоляпман. Мен умрим давомида шуғулланган футболдан кетиш ҳақида эълон қилиш қийин бўлди.
2016 йилнинг июнь ойида фаолиятимни якунлайман. Бу профессионал футболчи сифатида менинг сўнгги 6 ойим бўлади.
Жароҳатлар туфайли мавсумолди тайёргарликда иштирок эта олмадим. Тиззамдаги оғриқ бартараф этилмади. Бундан қутилишнинг икки йўли бор эди: Операция ёки спортдан кетиш. Инсонларнинг қўллаши вазиятни яхшиланишига сабаб бўлди" - дейди Милито.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments