Latest news

11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  1 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  16 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  12 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  57 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5

"Милан" ўриндиғидаги Пиолининг эгизагини кўрганмисиз? Бу Стефанонинг ёрдамчиси ва яқин дўсти. News

"Милан" ўриндиғидаги Пиолининг эгизагини кўрганмисиз? Бу Стефанонинг ёрдамчиси ва яқин дўсти.

Стефано Пиоли ва Жакомо Мурелли дўстлигига қирқ йилдан ошди.

Ишонасизми, уларнинг ҳатто сочи ҳам деряли бир хил пайтда тўкилиб кетган. 14 ноябрь куни Миланеллодан нохуш хабар тарқалди: Стефано Пиоли коронавирус юқтириб олди ва катта эҳтимол билан якшанба кунги "Наполи"га қарши беллашувни ўтказиб юборади. Энди вақтинча жамоани Даниэле Бонера бошқариб туради. Бунга эса бош мураббийнинг ўнг қўли Жакомо Мурелли ҳам коронавирусга чалингани сабаб бўлди. Мурелли — ташқи кўринишидан Стефанога жуда ўхшаб кетадиган ва кийиниш услубини ҳам кўчирадиган мутахассис.

Хўш, Пиолининг "эгизаги" ҳақида нималарни билиш зарур?

Мурелли ва Пиоли танишганига қирқ йилдан ошди: уларнинг ҳар иккиси йўлини "Парма" ёшлар жамоасидан бошлаган

Уларнинг ҳар иккиси Эмилия-Романья провинциясидаги, регионнинг энг катта шаҳри Пармадан 20 дақиқалик ҳудудда жойлашган аҳолиси ҳеч қачон 6,5 мингдан ошмаган Сан-Секондо-Парменсе коммунасида дунёга келган. 1979 йил "Парма" ёшлар жамоасида танишиб қолишади ва дўстлашишади.

"Стефано билан дўстлигимиз футбол майдонидан ташқарида ҳам давом этади. Биз узоқ йиллардан буён оилавий яқин алоқадамиз. Бир-биримизни жуда яхши биламиз ва жонажон регионимизнинг асосий жамоасида бошлаганмиз", — дейди Мурелли.

Бу каби воқеаларда кўп учрагани сингари, маълум вақт ўтиб, икки дўстнинг йўли айрилди. 1984 йил Пиоли "Ювентус"га йўл олади ва захира футболчиси сифатида Италия чемпионатида ва Чемпионлар Кубогида зафар қучади. Мурелли эса анчайин камтар "Авеллино"га ўтади ва А Серияда жон сақлаш учун курашади.

Футболчилик даврида "Авеллино"да Муреллини "анти-Марадона" деб аташарди: ўша пайтларда "Наполи" ва "Авеллино" ўртасидаги беллашувлар сал кам ўртоқлик ўйинидек ўтарди (ҳар икки клуб А Серияда Кампания региони вакили сифатида ҳаракат қиларди), "Наполи"нинг аргентиналик даҳосини эса доимо Муреллига "ишониб топширишарди". Тўрт мавсум давомида Диего "Авеллино"га бор йўғи битта гол урган.

Марадонага қарши тўқнашув Жакомо фаолиятининг юқори палласи сифатида қайд этилади: 1989 йил у "Авеллино" билан Б Серияга равона бўлади ва қайтиб элитада майдонга тушмайди. Мурелли фаолиятида шунингдек машҳур "Болонья" ҳам бўлган, лекин ушбу жамоа билан у С1 Серияда тер тўккан.

Пиоли ва Мурелли 2004 йил қайта бирлашди ва ортиқ айрилмади

37 ёшда Мурелли ҳаваскор жамоа "Судзара"га йўл олади ва фаолиятининг сўнгги даврини ўтказади. Айнан ўша ерда у ўйновчи мураббийга айланади. Имкониятлари чекланган жамоада маълум ютуқларга эришгач, 2003 йил "Модена"да Альберто Малезани мураббийлар штабига қўшилади. Ўшанда жамоа В Серияда ҳаракат қиларди.

Орадан бир йил ўтиб, Малезани истеъфога чиқаришади ва унинг ўрнига 39 ёшли Пиолини таклиф қилишади. Стефано ўшанда бош мураббий сифатида илк қадамларини ташлаётганди. Пиоли янги лавозимга тайинлангач Муреллини ўзининг асосий ёрдамчиси этиб танлади. Ушбу вазифани Жакомо мана 16 йилдан буён бажариб келади — Мурелли Пиолига "Парма", "Гроссето", "Пьяченца", "Сассуоло", "Кьево", "Палермо", "Болонья", "Лацио", "Интер", "Фиорентина" ва энди "Милан"да ёрдамлашмоқда.

Пиоли ва Муреллининг ажойиб бир одатлари бор: улар ишга доим бир хил кийиниб келишади!

"Палермо"да шундай эди


 

"Интер"да шундай эди


"Фиорентина"да шундай эди


"Милан"да ҳам шундай

Қизиқ, ким кимдан кўчирар экан-а?!

Яна бир қизиқ факт, ҳар икки қахрамон деярли бир пайтда, "Фиорентина"даги даврда сочлари тўкилиб кетган. Мана буни ҳақиқий дўстлик деса бўлади!


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика