Latest news

17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  1 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3

Милан Митрович: "Бунёдкор"га қарши ўйин шуни кўрсатдики, футбол 90 дақиқадан кейин ҳам ўйналади" News

Милан Митрович: "Бунёдкор"га қарши ўйин шуни кўрсатдики, футбол 90 дақиқадан кейин ҳам ўйналади"

Ўзбекистон Суперлигаси 14-тури доирасидаги "Бунёдкор" "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Беллашув якунлангач, меҳмонлар посбони Милан Митровичнинг баҳсдан таассуротлари билан қизиқдик.

"Ўйин шундай темпда ўттики, битта гол ўтказиб юборсак, барчаси ўзгариб кетиши мумкин эди. Биринчи голдан кейин бўшашиб қолмадик ва танаффусгача иккинчи голни урдик. "Бунёдкор"га қарши ўйин шуни кўрсатдики, футболни 90 дақиқадан кейин ҳам ўйналади. Охиригача курашмасангиз жазоланасиз. Бизнинг мақсадимиз бор. Бу уч очконинг қадри баланд бўлади. 

Иван Бошкович "Бунёдкор"га қарши қандай ўйнаш кераклигини ҳар бир машғулотда тушунтирди. Рақибнинг кучли ва кучсиз томонлари, футболчиларини ўргандик. 

"Сўғдиёна"га келган янги футболчилар билан яхши чиқишиб кетдик. Улар ҳам чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишяпти. 

Люпче Дориев нима учун келганини ҳали исботлайди. Ўйлайманки, ўзини кўрсата олади. Мураббийлар уни бежиз таклиф қилишмаган", - дейди Милан Митрович. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика