Latest news

23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  1 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  3 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  9 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  8 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  9 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  11 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  55 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  10 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга футбол академиялари керак" News

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга футбол академиялари керак"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.





"Яхши ўйин бўлди, биринчи таймни яхши бошладик. Биринчи тайм охирида гол ўтказиб юборганимиз ўйинмиз йўналишини бироз ўзгартириб юборди. Мағлубиятга учрадик, аммо ўйинчилар қўйилган вазифаларни бажаришди", - деди Секейра.

- "Локомотив" бу мавсум ўз майдонида сафардагидан камроқ очко олганини кўриш мумкин. Гап стадиондами?

- Уйдаги ўйинларда унча омадимиз келмаяпти. Яхши ўйнаяпмиз, аммо ғалабага эриша олмаяпмиз.

- "Локомотив" қишда кўплаб яхши даражадаги футболчилар олиб келинганди ва клуб олдига чемпионлик вазифаси қўйилганди. 10та тур ортда қолди ва натижа яхши эмас. Ёзда ҳам катта ўзгаришлар бўладими?

- Ҳозирдан бир нарса дейишим қийин. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Барчасини вақт кўрсатади. Мен футболчиларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаяпман.

- "Локомотив"да қайсидир позиция оқсагандек туюлмаяптими?

- Йўқ, бугун бундай нарса кўрмадим. Яхши ҳужумлар қилдик, менимча "Қўқон-1912" дарвозабони энг яхши бўлди. У икки марта ажойиб сейвлар намойиш этди.

- Ўзбекистон чемпионатида сафарда ўйнайдиган жамоалар кўпинча вақт чўзишади. Фаол ўйин вақтининг камлиги қанчалик таъсир қилади?

- Тўғри айтдингиз, бундай ҳолат футболда учраб туради. Иккинчи таймда бу нарса кўпроқ бўлмоқда.

- Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биринчи навбатда академиялар яратиш керак. Футбол шаҳарчаси яратиш керак ва ёш футболчиларни тарбиялаш керак.

- "Локомотив"нинг ўзида ҳам академия йўқ, бу борада раҳбарият қандайдир иш олиб бораяптими?

- Ҳа, лойиҳа тайёр. Тез орада қурилиши бошланиб қолса керак.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика