Latest news

13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  11 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  4 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  9 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  10 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3

"Металлург"дан уч киши — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари News

"Металлург"дан уч киши — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 19-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши дарвозабони – Раҳимжон Давронов ("Металлург")

"Металлург" бу тур ўз майдонида (Олмалиқда) амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор"ни қабул қилди ва мавсумдаги биринчи ғалабасини тантана қилди - 3:2. Учрашув давомида бекободликлар посбони Раҳимжон Давронов жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Тўғри дарвозабон шу куни 2та гол ўтказди, аммо унинг сейвлари бўлмаганида "Металлург" йирик ҳисобда мағлуб бўларди. Шу тариқа Давронов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши мураббийи – Григорий Колосовский ("Металлург")

"Металлург" 2016 йилдан буён биринчи марта "Пахтакор"ни мағлуб эта олди. Бекобод клуби бу мавсум ўзининг биринчи ғалабасини айнан шу турда қўлга киритди. Григорий Колосовский бошчилигидаги "Металлург" амалдаги чемпиондан 3 очко тортиб олди ва айнан у турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши футболчиси – Жавоҳир Сидиқов ("Насаф")

Пешқадам "Насаф" бу тур Қаршида иккинчи ўриндаги ОКМКни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни "аждарлар" сафида Жавоҳир Сидиқов иккита гол уришга эришди. Дастлаб Чолович узатган тўпни боши билан дарвозага йўллаган бўлса, иккинчи таймда белгиланган пенальтини "Паненка" услубида амалга оширди. Айнан Сидиқов сайтимиз талқинига кўра 19-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Марко Миличкович ("Металлург")

"Металлург"нинг "Пахтакор" устидан қозонган ғалабасига Марко Миличковичнинг сўнгги сонияларда урган суперголи сабаб бўлди. Баҳснинг 90+8-дақиқасида Шайкуловнинг узатмасидан кейин Миличкович майдон марказига яқин жойдан тўпни дарвозага аниқ йўллади ва ғалаба голини урди. Айнан легионер томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика