Latest news

22:29АПЛ. "Лидс" — "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  2 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  0 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  36 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  1 21:35"Боруссия Дортмунд" — "Бавария". "Дер Классикер" учун таркиблар маълум  1 21:28Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди  1 21:16Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди  51 21:15"Лидс" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  9 20:55Суперлига. "Локомотив" мавсумни ғалаба билан бошлади, "Сурхон" таслим этилди  5 20:45Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  48 17:17Ковач "Тоттенхем"ни бошқариши мумкин  0 16:41"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Боуэнни сотиб олмоқчи  3 16:08Винисиус "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин  11 15:30"Бургутлар"нинг баланд парвози — "Андижон" "Сўғдиёна"ни тор-мор этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

“Металлург” таркибидаги янгилар “тасдиқдан” ўтди News

“Металлург” таркибидаги янгилар “тасдиқдан” ўтди

Кеча Ўзбекистон футбол федерацияси Профессионал футбол лигасида “Металлург” футбол клуби давралар оралиғидаги трансферлар ойнасидан унумли фойдаланган ҳолда янги ўйинчиларини расман тасдиқдан ўтказди.
Унга кўра иккинчи даврадан эътиборан бекободликлар таркибида олти нафар янги ўйинчи тўп сурадиган бўлди. Янги ўйинчилардан икки нафари бекободликлар учун бегона эмас. Ҳужумчи Зоҳид Абдуллаев (фотода) узоқ йиллар “Металлург” шарафини ҳимоя этган, жамоанинг тўпурар ҳужумчиларидан бири бўлган. Шунингдек, иқтидорли ярим ҳимоячи Жавлон Мирабдуллаев ҳам бекобод футболи тарбияланувчиси. Аввалига “Андижон”да, кейин “Бунёдкор”да ўйнаган Жавлон Мирабдуллаев 2014 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини “Металлург” таркибида ўтказади.

Зоҳид Абдуллаевдан ташқари Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидан бекободликлар сафига ярим ҳимоячи Маъруф Муродов ҳам келиб қўшилди. Вилоят биринчилигида ўйнаган Азизхон Ибрагимов ҳам “Металлург”нинг асосий таркиб ўйинчиларидан бирига айланиш учун ҳаракат қилади. Таркиб яна икки нафар ёш ўйинчилар билан бойиди. Суннат Эрматов Тошкент темирйўлчилари таркибидан “Металлург”га келиб қўшилган бўлса, Дониёр Жўраев клубнинг болалар ва ўсмирлар олимпия заҳиралари спорт мактаби тарбияланувчисидир.

Ўз навбатида “Металлург” 6 нафар ўйинчи билан хайрлашди. Булар Сардорбек Соибов, Мурод Тўйчибоев, Константин Петров, Бенуми Абдунабиев, Мансурбек Махсудов ва Равшанбек Ягудин.
 
Қуйида “Металлург” таркибига келиб қўшилган янги футболчилар ҳақида батафсил маълумот берилмоқда:

Исми шарифи

Туғилган йили

Амплуаси

 Рақами

Қайси жамоадан

Зоҳид Абдуллаев

25.05.1984

Ҳужумчи

55

“Нефтчи”

Маъруф Муродов

11.03.1990

Ярим ҳимоячи

66

“Нефтчи”

Азизхон Ибрагимов

08.05.1986

Ярим ҳимоячи

46

“Нефтчи-Тинчлик”

Жавлон Мирабдуллаев

19.03.1994

Ҳимоячи

88

“Бунёдкор”

Суннат Эрматов

17.06.1995

Ярим ҳимоячи

47

“Локомотив”

Дониёр Жўраев

09.08.1997

Ҳимоячи

48

“Металлург” БЎОЗСМ


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика