Latest news

15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  3 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  6 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  3 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

“Металлург” навбатдаги назорат баҳсини Қозоғистон жамоасига қарши ўтказди News

“Металлург” навбатдаги назорат баҳсини Қозоғистон жамоасига қарши ўтказди

Бекободнинг “Металлург” клуби айни пайт Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга ҳозирликни давом эттирмоқда.

Андрей Шпилов бошчилигидаги жамоа аъзолари бугун навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Қозоғистоннинг “Қайсар” жамоасига қарши кечган ўйинда жанговар дуранг (2:2) қайд этилди. 

Учрашувнинг 11-дақиқасида “Қайсар” футболчиси Фортес ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунида Пешич натижани 0:2 ҳолатига келтирди. Иккинчи таймни бекободликлар ҳужумкор руҳда бошлашди. 53-дақиқада Станислав Андреевнинг ўзатган тўпини Саламат Қутибоев дарвозага жойлаб қўйди. Орадан ўн дақиқа ўтгач ҳисоб тенглашди, бу галги гол муаллифи ўтган мавсумни “Бухоро”да ўтказган Мурод Бобожонов бўлди. Унинг голига Абдураҳмон Абдулҳақов ассистлик қилди.

“Металлург” – “Қайсар” 2:2.

Голлар: Фортес (11), Пешич (45), Саламат Қуттибоев (53, пас Станислав Андреев), Мурод Бобожонов (63, пас Абдураҳмон Абдулҳақов).

“Металлург”: 35. Акмал Турсунбоев, 28. Станислав Андреев, 21. Камолиддин Тожиев, 5. Аббос Отахонов, 22. Шаҳзобек Ғофурбеков, 55. Акбар Исматуллаев, 33. Саламат Қуттибоев, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 18. Ихтиёр Тошпўлатов, 19. Евгений Чумак, 10. Шаҳзодбек Убайдуллаев.

“Қайсар”: Исломқулов, Граф, Шумских, Толегенов, Каиров, Нарзилдаев, Тагиберген, Парагулов, Фортес, Пешич, Колев.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика