Latest news

11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  0 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6

Месут Ўзил ҳозир қаерда? News

Месут Ўзил ҳозир қаерда?

Германияда туғилган турк аслли футболчи 5-6 йил олдин жаҳон футболидаги энг яхши ассистентларнинг олдида борар эди.

Бир пайтлар "Эл Класико"ни ажойиб паслари билан безаган, "бундестим"нинг асосий фигураси бўлган Месут бугун яшил майдоннинг ташқарисида.

У Туркия президенти билан тушган расми туфайли Германияда протестга учраганидан кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлаганди (2018). 

2020 йилда эса Уйғур мусулмонларини ҳимоя қилгани учун "Арсенал" раҳбарияти томонидан таркибдан чиқариб ташланди.

Ўзил шундан кейин Истанбулга йўл олиб, болаликдаги орзуси — "Фенербаҳче" таркибига қўшилди. Бунинг учун МЛС ва араб клубларидан келган жозибали таклифларни рад қилиб, дастлабки 6 ой текинга ўйнашга рози бўлди.

Гарчи турк эмас, олмон терма жамоасини танлаган бўлса ҳам, Истанбулда Ўзилни қадрлашади. У якунига етган мавсумни "Фенер" сардори сифатида бошлади. 

Аммо жорий йилнинг март ойида худди "Арсенал"да бўлгани каби таркибдан чиқариб ташланди. Бунга сабаб сифатида жамоа устози Исмоил Картал билан жанжаллашиб қолгани айтилди...

Бир неча кун олдин "Фенербаҳче" мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Афсуски, жамоани қабул қилиб олган португалиялик Жорге Жезус ҳам Ўзилнинг хизматларига эҳтиёж сезмаслигини билдирди. Аниқроғи, Месутнинг болаликдаги орзуси 33 ёшли ярим ҳимоячидан воз кечяпти.

Аммо Ўзилнинг ўзи Истанбулдан кетишни истамаяпти. У твиттердаги саҳифаси орқали якуний қарорини маълум қилди: "Фенербаҳче"га фаолиятимни якунлаш учун келганман. Жамоа билан яна 2 йилга амал қиладиган шартномам бор. Бу муддат ичида ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқмайман ва 2024 йилда бутсаларимни михга иламан.

Раҳбариятнинг мен тўғримдаги қарорига ҳурмат билан қарайман ва ҳар доим "Фенербаҳче"га ёрдам бериш учун тайёр ҳолатда бўламан".

Сизнинг бу масаладаги фикрингиз қандай? Жамоангизда Месут Ўзил бўлса, уни таркибдан чиқариб юборармидингиз?

Месси ва Эстония термаси ҳақида

Author :
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика