Месси: “Жамоага ёрдам бера олмаслигимдан хафаман”
13 nov 2013 12:00
News
![](https://championat.asia/upload/storage/106785_original.jpg)
![](/upload/storage/106785_220.jpg)
Месси: “Жамоага ёрдам бера олмаслигимдан хафаман”
“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси, “Бетис”га қарши ўйинда олган жароҳатдан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Кейинги бир неча ҳафта майдонга туша олмаслигимни барчангиз яхши биласиз. Жамоага ёрдам бера олмаслигимдан хафаман. Бироқ энди тўлиқ тузалиб улгурмагунимча майдонга қайтмайман. Мени қўллаб-қувватлаб турганлари ва менга далда берганлари учун жамоадошларимдан миннатдорман”, - дейди Месси.
Link :
Source : soccer.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments