Latest news

14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  1 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  0 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  3 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  3 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  16 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  3 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  13

Месси ва Мбаппе заиф ПСЖни қутқара олишмади. "Бавария" шунчаки жамоа сифатида кучлироқ (мутолаа учун) News

Месси ва Мбаппе заиф ПСЖни қутқара олишмади. "Бавария" шунчаки жамоа сифатида кучлироқ (мутолаа учун)

Париж юлдузлари билан бирга Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишга яқин.


Ўйинолди интригаси баҳсда Лионель Месси ва Килиан Мбаппенинг ўйнаши борасидаги савол билан банд бўлди. ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье эса алдамади: аргентиналик илк дақиқаларданоқ майдонга тушди, француз эса асосий таркибга кирмади. Аммо, Мбаппе барибир парижликларнинг қайдномасида эди ва ўйинни захирадан бошлади. Галтье тоза форвардсиз ўйнади ва бунда кўп сонли ярим ҳимоячилар билан балансни сақлаб қолиши аниқ эди. Шу билан бирга, хавбеклардан бири 16 ёшли Уоррен Заир-Эмери эди.


Paris Saint-Germain

Champions League Final Stage . Round 1/8

15/02/2023, 01:00

1
:
0
Finished

Bayern Munich

Kingsley Coman - 53'

Stadium: Parc des Princes, 46435 spectators

Referee: Michael Oliver

45'
90'
46'  Achraf Hakimi (Presnel Kimpembe)
57'  Carlos Soler (Kylian Mbappe)
57'  Warren Zaire-Emery (Fabian Ruiz)
70'  Presnel Kimpembe
75'  Danilo Pereira (Vitinha)
82'  Kylian Mbappe
86'  Neymar
26'  Benjamin Pavard
46'  Joao Cancelo (Alphonso Davies)
53'  Kingsley Coman
53'  Alphonso Davies
75'  Eric Maxim Choupo-Moting (Thomas Mueller)
75'  Kingsley Coman (Serge Gnabry)
87'  Jamal Musiala (Ryan Gravenberch)
90'  Leroy Sane (Josip Stanisic)
90'  Benjamin Pavard


"Бавария" шундай юқори тажовузкор прессинг билан бошладики, мезбонлар ўзларини уйдагидек ҳис этишмади. 29-сониядаёқ майдондаги ягона ҳужумчи Эрик Шупо-Мотинг собиқ жамоасига гол уришига бир баҳя қолди. "Бавария" 3-4-2-1 билан ўйнади – бу Юлиан Нагельсманн учун янги схема эмас, аммо барибир Франция чемпионатининг сўнгги вақтлардаги ҳолатини ҳисобга олсак, ПСЖдан учта марказий ҳимоячини кутиш мумкин эди. Парижликларнинг мудофаадаги схемаси 4-4-2-0ни эслатди, айниқса ўйин бошида, сабаби ПСЖ чуқур мудофааси билан "Бавария"нинг марказий ҳимоячиларига ҳеч қандай босим ўтказмади. Неймарни эса тўпсиз нима қилишини умуман билиб бўлмайди. Бир қараса рақибнинг ёнида туради ва тўпни эгаллаб турган ўйинчига қарайди, бир қараса ёрдамсиз кучини шунчаки кетказган ҳолда дарвозабон ва ҳимоячилар ўртасига югура бошлайди.



Германия чемпионлари устунлик қилишди, французлар эса Месси билан Неймарнинг қарши ҳужумда нимадир ўйлаб топишига умид қилишди. "Бавария"нинг таркибида эса французлар кўпроқ эди – Заир-Эмерига қарши уч француз. Немислар вингбеклар Жоау Канселу ва Кингсли Коман (танаффусгача иккисига 100дан ортиқ паслар) ҳисобига майдоннинг тўлиқ кенглигидан фойдаланишди, Жамал Мусиала, Лерой Сане ва уларга ёрдам берган Леон Горецка эса чизиқлар орасида кўплаб таклифлар беришди. Бундай босимни ушлаб туриш жуда қийин бўлди ва ПСЖ биринчи таймда Нагельсманн жамоасига ўз дарвозаси томон 10та зарба беришга имкон берди. Мезбонларнинг бахтига, меҳмонлар атиги икки бор аниқ тепишди ва гол уришмади.



ПСЖ ўйинчиларининг ўта юқори класси баъзида тезкор паслар эвазига босимдан чиқишга имкон берди. Месси оддий жойда кескинлик яратиши мумкин эди. Аммо, Неймар 45 дақиқа ичида атиги 15 бор тўпга тегинди. Парижликларнинг ҳужуми ишламади. Фақатгина Леонинг ноаниқ зарбасини эслаш мумкин.

Нагельсманн танаффусда янги ўйинчи Жоау Канселунинг ўрнига Альфонсо Дэвисни туширди ва бу ўйинни ўзгартирди. Коман яна чапдан ўнгга ўтди, канадалик эса унинг ўрнини эгаллади. Германия чемпионлари ниҳоят 53-дақиқада қанот ўйинчиларининг кенг позициясидан фойдаланишди. ПСЖ ҳимоячилари Дэвисни ва унинг кроссини ёпишга улгуришмади ва Коман пастдан идеал зарба берди. Париж клуби ўз голини нишонламади ва мухлислардан кечирим сўради. Галтье эса Мбаппени жангга ташлади.


ВИДЕО  Чемпионлар лигаси. ПСЖ - "Бавария" 0:1


Аммо, ПСЖ Мбаппе қўшилгандан сўнг ҳужумларни кўпайтирмади. Аксинча, парижликлар балансни йўқотишди ва "Бавария"нинг ҳужумларини ўтказиб юбора бошлашди. Шупо-Мотинг дарвоза устунини пойлаган ҳолда, бир неча дақиқа ичида учта яхши вазиятга эга бўлди. Германия чемпионлари дарвозасида Мануэль Нойер эмас, Ян Зоммер тургани Мбаппе гол уриш учун имкониятга эга бўлган сўнгги 20 дақиқада эсланди. Килиан ақлбоварқилмас тезлиги билан рақибдан қочиб дарвоза томон борди ва Зоммер унинг зарбасини юзи билан қайтарди. Форвард ўша вазиятда дарвозани ишғол қилди, аммо офсайддан.

Жамоалар ҳақиқий "олов"ни ўйин сўнггида беришди! "Бавария" Мессининг тўпни йўқотганидан сўнг тўртга уч қарши ҳужумидан фойдаланганда, ПСЖни нокаут қилиши мумкин эди. Аммо, немислар бунинг учун жазоланишларига бироз вақт қолди. Чарчаб қолган меҳмонлар икки-уч вазиятда Мендешнинг тезлиги олдида ожиз қолишди ва Леонинг ҳаракатларини тўхтата олишмади. "Бавария"нинг омади келди ва Мбаппенинг иккинчи голи офсайд сабаб бекор қилинди – Мендешда кичик офсайд бор эди.



ПСЖ уйдаги мағлубиятдан қутулиб қолиш учун сўнгги имкониятни олди, бу Леога нисбатан ишлатилган фолдан сўнг Паварга қизил карточка кўрсатилганидан сўнг рўй берди. Лео қўлидан келганини қилди. У ўйинни 78та тўпга тегиниш, икки зарба ва бир бор зарба олдидан узатма билан якунлади. Аммо, французлар хавфли жарима тўпини фойдаланилмаган вазиятларга қўшиб қўйишди. Икки марта кўпроқ зарба берган "Бавария"нинг адолатли ғалабаси (18:9, аниқ зарбалар бўйича – 7:4) ва энди улар Мюнхендаги ўйинда фаворит бўлишади.


Championat.com сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика