Latest news

20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  18 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  15 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1

Месси фаолияти давомида 60 бор жаримадан гол урди. Бу ПСЖ таркибида биринчиси бўлди ва Роналду билан фарқ йириклашди News

Месси фаолияти давомида 60 бор жаримадан гол урди. Бу ПСЖ таркибида биринчиси бўлди ва Роналду билан фарқ йириклашди

ПСЖ — "Ницца" (2:1) ўйинидаги илк голни Лео Месси урди.

Аргентиналик футболчи тўпни осонгина жонли девордан ташлаб қўйди — "Лестер" собиқ посбони Каспер Шмейхель эса тўпни шунчаки кўзлари билан кузатиб қўйди.



Бу Мессининг фаолиятидаги жаримадан урган 60-голи бўлди — ПСЖ таркибида биринчиси. Лео сўнгги бор жарима тўпидан 2021 йилнинг майида гол урган ("Барселона" таркибида) — ўшанда "Валенсия"нинг омади келмаган. Шундан сўнг 29та уриниш (26таси ПСЖда) бўлган, аммо уларнинг барчаси муваффақиятсиз. Мессининг Лига 1даги жарима зарбаларининг учтаси штанга ("Лион", "Ренн" ва "Лилль")га теккан.


Ҳозирда зарбалар барчаси жойида — Месси "Ницца"га қарши голга қадар айёрлик билан Ямайкага қарши ўртоқлик ўйинида тўпни жонли девордан ўтказган. Кетма-кет иккита ўйинда жаримадан гол уриш — ноёб ҳодиса. Фақатгина Лео учун эмас. Унда кетма-кет учта ўйинда жаримадан гол уриш бўйича серия ҳам бўлган.



Биз Леонинг барча аниқ зарбаларини битта суратга жойладик: Бу ерда Мессининг қайси мусобақаларда ва қайси позициялардан урганини кўриш мумкин.



Терма жамоадаги жарима зарбалари бўйича батафсилроқ. Мусобақалар бўйича голлар қуйидагича:


• ЖЧ саралашида — 4


• Америка Кубогида — 3


• Жаҳон чемпионатида — 1


• Ўртоқлик ўйинларида — 1


Месси учун ёқимли бонус — Криштиану Роналду билан ўртадаги фарқ янада катталашди.



Йиллар ўтгани сўри бу натижаларнинг ўзгариши кишини ҳайрон қолдиради. Роналду 2011 йилда жаримадан 30та, Месси эса атиги 4та гол урган эди.



Португалиялик сўнгги бор 16 апрелда "Норвич" дарвозасига гол урган. Криштиану бунга қадар 651 кун азият чекканди — қуруқ серия Роналду "Торино" дарвозасига гол урган 2020 йилнинг 4 июлидан бери давом этиб келаётган эди.


Роналдунинг самарадорлигини ҳисобга олсак ("Юве"да 71та зарбада 1та гол, МЮда 10та зарбада 1та гол), Месси фарқни янада ошириши кутилмоқда.



Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика