Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

«Мен – мундиал мергани» ёхуд ЖЧ тарихидаги тўпурарлар News

«Мен – мундиал мергани» ёхуд ЖЧ тарихидаги тўпурарлар

Қуйидаги сатрларга кўз югуртириб, тарихни бир ёдга олинг ва ўтган жаҳон чемпионатларини эсланг!

Бири-биридан қизиқарли ўтган турнирларда кимлар тўпурар бўлганини билиб олинг...

ЖЧ-1930: Гильерме Стабиле (Аргентина; 2-ўрин) - 8та гол


Аслида, Гильерме илк бор ташкил этилган жаҳон чемпионатида бундан ҳам кўпроқ гол уриши мумкин эди. Бироқ у Аргентинанинг Франция терма жамоасига қарши ўтган гуруҳдаги биринчи ўйинини ўтказиб юборган. Негаки, Стабиле асосий таркиб футболчиси ҳисобланмас, терма жамоанинг моҳир ҳужумчиси Роберто Черронинг жароҳат олишигина Стабиленинг иккинчи турдан майдонга тушишига замин яратганди. Муҳими, Гилерме кетма-кет гол ура бошлади ва унинг голлари Аргентинанинг финалга чиқишига катта ёрдам берди. Бироқ ўша даврнинг энг кучли термаси бўлган Уругвайни мағлуб этишни «Альбиселесте» уддалай олмади.

 

ЖЧ-1934: Олдржих Неедли (Чехословакия; 2- ўрин) - 5та гол


Тўрт йиллик танаффусдан сўнг ташкил этилган иккинчи мундиалда ҳам тўпурарлик мақоми мусобақа ғолиби эмас, финал иштирокчисига насиб қилди. Дарвоқе, бунинг ҳам ўз тарихи бор. Гап шундаки, 70 йилдан кўпроқ вақт давомида ЖЧ-1934да тўрттадан гол урган уч нафар футболчилар - чехословакиялик Неедли, италиялик Скьявио ва германиялик Коненлар тўпурар сифатида эътироф этиб келинди. Бироқ 2006 йилга келиб ФИФА Олдржих ярим финалнинг Германия терма жамоасига қарши ўйинида иккита эмас, учта гол урганини расман тасдиқлади. Шу тариқа, Неедли ЖЧ-1934нинг тенгсиз тўпурарига айланди. Ачинарлиси, бу қувончли хабардан завқ олиш Олдржихга насиб этмади: у оламдан ўтганди.

 

ЖЧ-1938: Леонидас (Бразилия; 3-ўрин) - 8та гол


«қора бриллиант»  лақаби билан танилган Леонидас Бразилияда Пеле даврига қадар энг кучли ҳужумчи саналар, ўз мамлакати шаънини 37 ўйинда ҳимоя қилиб, уларда 37та гол урганди. 1938 йилги мундиалда Леонидас тўртта учрашувда иштирок этиб, уларда 8та гол уради. қизиғи шундаки, «селесао» устози Адемар Пимента ярим финалнинг Италия термасига қарши ўйинида Леонидасни майдонга туширмайди. Бу борада мавжуд бўлган икки тахминнинг бирига кўра, ўйиндан олдин ҳужумчи жароҳат олган. Иккинчи тахминда айтилишича, мураббий бу рақибни осонгина мағлуб этишни режалаштиргани боис, Леонидасни финалга асраб қўяди. Хуллас, якунда Бразилия ярим финалда мағлуб бўлади. Леонидас эса учунчи ўрин учун Швеция термасига қарши ўйинда голлари сонини кўпайтириб олган.

 

ЖЧ-1950: Адемир (Бразилия, 2-ўрин) - 8та гол


Бразилияликлар 1950 йилги мундиалда фақат ва фақат чемпионликни мўлжал қилишганди. Чунки бу ЖЧ айнан Бразилия мамлакати мезбонлигида ўтган. Аммо минг афсуски, чемпионат якунида мезбонларнинг умидлари чиппакка чиқди ва совринни яна уругвайликлар илиб кетишди. Бразилияликларга ҳатто  Адемирнинг 8та голи ҳам ёрдам бермади.

 

ЖЧ-1954: Шандор Кочиш (Венгрия, 2-ўрин) - 11та гол

Шуниси қизиқки, ЖЧларнинг аксарият тўпурарлари негадир чемпион бўла олишмаган. Шандор Кочиш ҳам ана шундай ҳужумчилардан бири. Аслида, ўша йили мундиал ғолиблиги венгрияликларга насиб этиши керак эди. Чунки уларда жуда кучли жамоа шаклланганди. Мисол учун, гуруҳ босқичида ГФР термасини 8:3 ҳисобида тор-мор қилишди. Кочиш эса бу ўйинда «покер» қайд этди. Бироқ тақдирнинг ҳазилини қарангки, айнан немислар финалда Венгрия термасидан ўч олиб, чемпионликни нишонлашди.

 

ЖЧ-1958: Жюст Фонтен (Франция, 3-ўрин) - 13та гол

Отаси француз, онаси испан бўлган бу футболчи ЖЧлардаги маҳсулдорлик бўйича яққол рекордчи ҳисобланади. Афтидан, энди бу натижани такрорлаш ҳеч кимга насиб қилмаса керак. Тўғри, ҳозирги замонда Месси ва Роналдуга етадиган футболчи йўқ. Аммо улар Фонтеннинг рекордини янгилаш учун мундиалда айтайлик, Фижи ёки Гибралтар каби терма жамоаларга қарши ўйин ўтказишлари зарур. Хуллас, Жюст Фонтен деярли бир ўзи Францияни ярим финалга олиб чиқди. Аммо Пеле бошчилигидаги Бразилия «уч ранглилар» йўлини тўсиб қўйди.

 

ЖЧ-1962: Гарринча ва Вава (Бразилия, 1-ўрин); Леонель Санчес (Чили, 3-ўрин); Дражан Еркович (Югославия, 4-ўрин); Флориан Альберт (Венгрия, чорак финал); Валентин Иванов (собиқ иттифоқ, чорак финал) - 4тадан гол.


Чили мезбонлик қилган бу галги мундиал жамоатчиликка яққол тўпурар ҳужумчини тақдим этмади. Лекин бошқа томондан, чемпионат тўпурарлиги бирйўла олти нафар (!) футболчига топширилди. Бу ҳам бир «сюрприз» ахир...

 

ЖЧ-1966: Эйсебио (Португалия, 3-ўрин) - 9та гол


Футбол ватани мезбонлик қилган ушбу чемпионат финалида Англия ва ГФР термалари тўқнаш келишди. Аммо мундиалнинг қаҳрамони сифатида португалиялик Эйсебио донг таратди. «қора Пантера» лақабига муносиб кўрилган футболчи гуруҳ босқичида амалдаги чемпион ҳисобланган Бразилия дарвозасига иккита гол уриб, Пелени мусобақадан чиқариб юборди. Чорак финалнинг КХДРга қарши ўтган ўйинининг 25-дақиқасида португалияликлар 0:3 ҳисобида ютқазишаётганди. Бироқ кейинчалик Эйсебио кетма-кет голлар уриб, «покер»га эришади ва якунда Колумб авлодлари бронза медалларига эга чиқишади. Эътиборлиси, учинчи ўрин учун ўтган ўйинда Эйсебио яқин дўсти бўлган афсонавий Лев Яшин дарвозасига пенальтидан гол уради. Ривоятларга кўра, моҳир дарвозабон дўстидан тўпни у қаёққа тепишини сўраган ва ҳатто саволга тўғри жавоб ҳам олган экан. Аммо барибир, «қора Пантера»нинг зарбасини қайтариш Лев Ивановичга насиб қилмайди...

 

ЖЧ-1970: Герд Мюллер (ГФР, 3-ўрин) - 10та гол


Жаҳон футболи тарихидаги афсонавий ҳужумчилардан бири Мексикадаги мундиалда рақиблар дарвозасига 10та тўп киритади. Бироқ охир-оқибатда, яна ўша қора анъана давом этади: энг яхши ҳужумчи фақат учинчи ўрин билангина чекланади.

 

ЖЧ-1974 : Гжегож Лято (Польша, 3-ўрин) - 7та гол


Лятонинг тарихи Гильерме Стабиленинг саргузаштлари билан деярли бир хил. Зеро у ҳам аслида асосий таркиб аъзоси ҳисобланмасди. Бироқ Польша термасининг фахри бўлган Влодзимеж Любаньский саралаш ўйинларининг бирида жиддий жароҳат олгач, Лято катта саҳнада пайдо бўлади ва мундиал давомида Аргентина, Гаити, Швеция ва Бразилия терма жамоалари дарвозаларини аниқ нишонга олади.

 

ЖЧ-1978: Марио Кемпес (Аргентина, 1-ўрин) - 6та гол

Кўриб турганингиздек, тўпурар футболчининг жаҳон чемпиони бўлиши учун ярим аср вақт керак бўлди. ЖЧ-1978 вақтида Марио Аргентина терма жамоасидаги ягона легионер ҳисобланар, аниқроқ айтганда, у Испаниянинг «Валенсия» клуби шарафини ҳимоя қиларди. Финал ўйини арафасида Кемпес голлари сони борасида голландиялик Ренсенбринг ва перулик Кубильяслардан ортда қолаётганди (уларда 5тадан гол бор эди). Лекин аргентиналик ҳужумчи ҳал қилувчи ўйинда Голландия дарвозасига икки марта гол уриб, рақибларини доғда қолдирди.

 

ЖЧ-1982: Паоло Росси (Италия, 1-ўрин) - 6та гол


Паоло Росси ҳам Кемпес сингари, финал ўйинида ўзини кўрсатиб, шахсий совринни олтин медаль ёнига қўшиб қўяди. ГФР дарвозасига урилган сўнгги гол бўлмаганда, тўпурарлик мақоми Карл-Хайнц Руммениггега насиб этиши аниқ эди. Ҳайратланарлиси, Росси чемпионатдан икки йилча муқаддам келишилган ўйинларда иштирок этганликда гумон қилиниб, дисквалификацияга учраган ва айни мундиал арафасида жазо муддати тугаганди. Икки йил ўйин амалиётисиз қолган футболчи мундиалда шундай «ҳунар»лар кўрсатадики, асти қўяверасиз. Айтганча, 1982 йилги «Олтин тўп» ҳам худди шу «амалиётсиз футболчи»га насиб қилган!

 

ЖЧ-1986: Гари Линекер (Англия, чорак финал) - 6та гол


Ҳозирги даврнинг энг машҳур таҳлилчиларидан бири яқин ўтмишда ажойиб тўпурар ҳужумчи эди. Линекер 1986 йилги мундиалда сермаҳсуллик кўрсатиб, тўпурар бўлади-ю, инглизлар термаси чорак финалда қолиб кетади. Ким билади дейсиз, агар ўша машъум ўйин ва Марадона ижросидаги «Илоҳий қўл» саҳнаси бўлмаганида, Линекер бундан ҳам кўпроқ голлар урармиди?..

 

ЖЧ-1990: Сальваторе Скиллачи (Италия, 3-ўрин) - 6та гол


Сальваторенинг саргузаштлари ҳам ажойиб: у Италия термаси учун жами 7та гол урган ва уларнинг фақат биттасигина бошқа мусобақага тўғри келган. Аслида, Италия термаси устози Вичини ЖЧ-1990 арафасида «Ювентус» вакилига унча ишонч билдирмаётганди. Аммо Скиллачи энг муҳим паллада Австрия дарвозасига ғалаба тўпини киритди-ю, у ёғи бир текис кетаверди: Чехословакия, Уругвай, Ирландия, Аргентина, Англия термалари дарвозабонлари Сальваторенинг зарбаларига дош беришолмади...

 

ЖЧ-1994: Олег Саленко (Россия, гуруҳ босқичи); Христо Стоичков (Болгария, 4-ўрин) - 6тадан гол


Христо Стоичков ўша пайтлари «Барселона»нинг юлдузи эди ва Болгария термасининг ярим финалгача етиб боришида унинг хизматлари катта. Бироқ Саленконинг энг яхши тўпурарлар пойгасида пайдо бўлиб қолиши ҳам ажойиб воқеа билан боғлиқ. Негаки, у Камерун термасига қарши ўтган ўйиннинг ўзида нақ 5та голни ўз номига расмийлаштирган. Муҳими, мундиалларнинг бир ўйинида шунча гол уриш ҳали ҳеч кимга насиб қилмаган.

ЖЧ-1998: Давор Шукер (Хорватия, 3-ўрин) - 6та гол


Тўғрисини айтиш керак, 1998 йилги мундиалда Хорватия термаси ҳақиқий мўъжиза кўрсатди. Негаки, янгигина ташкил топган мустақил «давлатча» термасининг шундай юксакларга парвоз қила олиши мумкинлиги ҳеч кимнинг тушига ҳам кирмаганди. Шукер эса у пайтлари бежизга Мадриднинг «Реал»ида тўп сурмаслигини барчага исботлади.

 

ЖЧ-2002: Роналдо (Бразилия, 1-ўрин) - 8та гол


Яна бир ҳайратланарли воқеа: Роналдо мундиалгача бўлган сўнгги икки йилни футболсиз ўтказади. Зеро у тиззасидан оғир жароҳат олганди. Бироқ Роналдо ЖЧ арафасида тузалиб, сафга қайтди ва Луис Фелипе Сколарини мундиалда албатта, наф келтира олишига ишонтирди. Буни қарангки, «Феномен» ваъдасида турди! Ёши кичик футбол мухлислари ишонмасликлари мумкин, Бразилия ва Германия терма жамоалари иштирокидаги ўша финал ўйини бошланиши арафасида ФИФА турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида германиялик дарвозабон Оливер Кан тан олинганини расман маълум қилади. Аммо Роналдо ҳал қилувчи баҳсда кимсан - худди ўша Кан дарвозасига бир эмас, иккита гол уриб, ушбу мукофотнинг ҳақиқий эгаси аслида ким эканини кўрсатиб қўяди. ФИФАдагилар салгина шошишган, чоғи.

 

ЖЧ-2006: Мирослав Клозе (Германия, 3-ўрин) - 5та гол


Аслини олганда, Клозе ЖЧ-2002 вақтида ҳам рақиблар дарвозасига бешта гол урган, бироқ Роналдога ета олмаганди. Кейинги мундиалда Мирослав яна шунча гол уриб, ЖЧлардаги умумий голлар ҳисоби бўйича бразилиялик ҳужумчидан ўтиб кетади.

ЖЧ-2010: Давид Вилья (Испания, 1-ўрин); Уэсли Снейдер (Голландия, 2- ўрин); Томас Мюллер (Германия, 3- ўрин); Диего Форлан (Уругвай, 4-ўрин) - 5тадан гол


ЖАР мамлакати мезбонлик қилган ва ҳамюртимиз Равшан Эрматовга шуҳрат келтирган навбатдаги ЖЧнинг тўпурарлар пойгасида дўстлик ғалаба қозонади. Яъни совриндорлар қаторидан жой олган тўрттала жамоа тўпурарлар рўйхатига бир нафардан футболчисини жойлаштиради. Нима ҳам дердик, мундиаллар тарихидаги энг адолатли натижа.

 

ЖЧ-2014: Хамес Родригес (Колумбия, чорак финал) - 6та гол


Бразилияда ўтган сўнгги мундиалнинг «Олтин бутса» соврини колумбиялик Хамес Родригесга насиб қилишини кўпчилик кутмаганди. Бироқ йигитча шунчалик ҳайратланарли ўйинлар намойиш қилдики, натижада унинг қаршисида Мадриднинг «Реал» клуби эшиклари очилди. Хамеснинг ЖЧдаги голлари ҳали кўпчиликнинг ёдида. Айниқса, Уругвай дарвозасига киритилган тўп...

Мақола сўнггида шуни эслатишни истардик: ЖЧлар тарихида ҳали ҳеч бир футболчи кетма-кет икки марта «Олтин бутса»га эга чиқмаган. Россияда ўтадиган ЖЧ-2018 арафасида эса бирйўла икки футболчида шундай имконият юзага келмоқда - Томас Мюллер ва Хамес Родригес. Кўрамиз, балки шу футболчиларнинг бири янги тарихни - ўз тарихини яратар?...


И.РАҲИМОВ тайёрлади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика