Latest news

16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  11 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  0 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  2 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  96 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14

Меҳрибонлик уйи болалари ўртасида Жаҳон чемпиони бўлганлар имтиёзли равишда ўқишга киради News

Меҳрибонлик уйи болалари ўртасида Жаҳон чемпиони бўлганлар имтиёзли равишда ўқишга киради

Хабарингиз бор, шу йилнинг май ойида Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган эди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси барча рақибларидан устун келиб Жаҳон чемпиони номига сазовор бўлганди. Кеча сайтимизда "Жаҳон чемпионларининг қадри нега бунчалик паст?" номли мақола чоп этилганди.

Бугун терма жамоа бош мураббийи Жамшид Асадов биз билан боғланиб, ЎФА мутасаддилари билан учрашгани ва муаммолар ҳал этилгани ҳақида маълум қилди.


"Жаҳон чемпиони бўлиб қайтганимиздан кейин бир қатор ташкилотлар болаларни табриклашди. ЎФА эса Жаҳон чемпионларини Мустақиллик байрами арафасида табриклашни режалаштириб қўйган экан. Байрам ўтиб кетдику дейишингиз мумкин, хабарингиз бор Индонезияда Осиё ўйинлари мусобақаси сентябрь ойи бошида якунига етди. ЎФА раҳбарияти мазкур мусобақада бўлгани туфайли табриклаш яна бироз ортга сурилди. Шу боис, яқин кунларда Умид Аҳмаджонов ушбу мундиалда иштирок этган барча футболчиларни табриклайди.

Бундан ташқари Жаҳон чемпиони бўлган барча болалар имтиёзли равишда Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия институтига ўқишга қабул қилинади. Бундан ташқари Меҳрибонлик уйида катта бўлиб, бугунги кунда "Олмалиқ" ва "Локомотив" футзал клубларида ўйнаётган икки бола ҳам имтиёзли равишда ўқишга киради. Бу футзалчиларнинг ёши бироз катта бўлгани учунгина Жаҳон чемпионатига бора олишмаганди.

23-сонли Меҳрибонлик уйи терма жамоа базаси бўлгани учун, ушбу Меҳрибонлик уйида жаҳон стандартларига мос мини-футбол майдони барпо этилади. Ҳар йили терма жамоага спорт кийимлари ҳамда инвентарлар ЎФА томонидан тақдим этиб борилади.

Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, ЎФА менинг малакамни ошириб бориш учун футзал бўйича ёшлар терма жамоасига ёрдамчи мураббий бўлиб амалиёт ўташимни таъминлайдиган бўлди", - дейди биз билан суҳбатда Меҳрибонлик уйи болаларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Жамшид Асадов.


Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика