Latest news

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  67 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  4 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

"MediaUZ – футбол ҳафталиги" ўтказилади News

"MediaUZ – футбол ҳафталиги" ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда 2019 йил 23-29 август кунлари мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа корхоналари ходимлари, журналист ва блогерлар учун "MediaUZ – футбол ҳафталиги" ўтказиш режалаштирилган.

Мусобақа — юртимиздаги журналист ва блогерлар, умуман миллий медиа майдонида фаолият юритаётган ижодкорларни халқ фаровонлигини ошириш, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишда бир мушт бўлиб бирлаштириш ва жипслаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Ахборот соҳасининг барча вакилларини дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлик шиори остида ўтказиладиган "MediaUZ – футбол ҳафталиги"гида фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Ҳурматли блогер ва журналистлар! 

Мусобақа низомига мувофиқ, унда асосан оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, блогерлар ҳамда агентлик тизимига кирувчи ташкилотлардан тузилган 24 та жамоа қатнашади. Унда иштирок этиш истагини билдирганлар шахсини тасдиқловчи хужжатлар — фуқаролик паспорти, меҳнат дафтарчаси ёки тузилганига 3 ойдан кам бўлмаган муддатли меҳнат шартномалари нусхасини, шунингдек, 3х4 ҳажмдаги фотосуратларини "oksmm@intal.uz" электрон манзилига юбориши лозим.

Аризалар 2019 йилнинг 22 августигача қабул қилинади. 

Бундан ташқари, тадбир арафасида — 22 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида футбол мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Шунингдек, матбуот анжуманида мусобақа тартиб-қоидалари, очилиш ва тақдирлаш маросими тўғрисида ахборот берилади. 

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

Тел: (97) 920-24-80

(71) 277-77-58

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика