Мбаппе, Варан ва Гризманн Франция сардори бўлишга даъвогар
10 jan 2023 12:08
News
Мбаппе, Варан ва Гризманн Франция сардори бўлишга даъвогар
9 январm куни "уч ранглилар"нинг амалдаги сардори Уго Льорис терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. "L'Equipe" нашрининг ёзишича, ҳимоячи Рафаэль Варан ва ҳужумчи Килиан Мбаппе у кетганидан кейин сардорлик учун асосий номзодлар саналади. Шунингдек, Антуан Гризманн сардорлик ролига даъво қилиши мумкин.
Франция терма жамоаси таркибида Льорис 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Шунингдек, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш, Евро-2016да кумуш медални қўлга киритди.
Умуман олганда, 36 ёшли дарвозабон жамоа сафида 145 та ўйин ўтказди ва бу миллий рекорд ҳисобланади. Льорис сардор сифатида Франция терма жамоасини 121 учрашувда майдонга бошлаб тушди ва бу ҳам ўзига хос ютуқдир.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Comments