Мбаппе ўтган ёзда "Реал"га ўтишни рад этгани учун Пересдан узр сўради
03 jun 2023 13:38
News
Мбаппе ўтган ёзда "Реал"га ўтишни рад этгани учун Пересдан узр сўради
2022 йилда Мбаппе "Реал"га ўтиши мумкин эди, аммо сўнгги лаҳзада ПСЖ билан шартномасини узайтирди.
Нашрнинг ёзишича, Мадриднинг "Реал" клуби президенти футболчининг кечиримини қабул қилган. Клуб яна ҳужумчи трансферига кўз тикди.
Қайд этилишича, Перес жамоада айни дамда дунёнинг энг яхши ҳужумчилари деб ҳисоблаган Винисиус Жуниор, Родриго ва Мбаппе учлигини яратмоқчи.
Аввалроқ 24 ёшли франциялик парижликлар билан шартномани 2024/25 йилги мавсумгача узайтириш вариантини фаоллаштирмагани, бу эса унга 2024 йилда эркин агент бўлиш имконини бериши ҳақида хабар берилганди.
Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 40 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталига кўра футболчининг нархи 180 миллион еврога баҳоланмоқда.
Comments