Latest news

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  11 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  6 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  152 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди News

"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди

Мадриднинг “Реал” клуби ва “Лион” Эндрикнинг ижараси бўйича келишувга эришишди, деб хабар бермоқда Globo.

Манбага кўра, бразилиялик форвард 2026 йил июнигача “Лион” сафида ўйнайди. Ижара шартномасига сотиб олиш имкони киритилмаган — “Реал” Эндрик билан узоқ муддатга хайрлашмоқчи эмас.

Томонлар оғзаки келишувга эришган, Эндрик атрофидаги одамлар эса Францияда уй излашни бошлаб юборишган.

Шартномада махсус банд ҳам бор — агар “Реал”да ҳужумчилар орасида жароҳатлар кўпайса, клуб Эндрикни ёки ижарани бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

19 ёшли футболчи Францияга кўчиш ғоясини бошиданоқ ижобий қабул қилган. Ҳатто “Манчестер Юнайтед”нинг Беньямин Шешко жароҳати ортидан пайдо бўлган қизиқиши ҳам унинг қарорини ўзгартирмаган. Эндрик асосий таркибда кўпроқ ўйин амалиёти олиш ва етакчи ролни қўлга киритишни хоҳламоқда.

Rating: +1   

Comments

   
12 nov 13:37:11
Barcelona Champion
Реалга кайтишни хохлаган фудболчи хозирги МЮ га бормаслиги аник. Агар бутунлай хайрлашганда бориши мукун
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика