Latest news

13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  0 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  6 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  9 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   2 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  11

Майдонга чиққанда даража ва рейтинг унут бўлади News

Майдонга чиққанда даража ва рейтинг унут бўлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Ганани 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйин чинакам ўртоқлик мақомида бўлди. Масалан, ҳар икки жамоанинг битта самолётда Наманганга бориши бунга яққол мисол. Менга кўпроқ ўйиндан кейин "исландча қарсак" ка ганалик футболчиларнинг ҳам туриб бергани маъқул келди. Айтайлик, бошқа жамоа бўлганида мағлубиятга учрагани боис дарҳол кийим алмаштириш хонасига йўл олиши ҳам мумкин эди. 

Анчадан бери тўлиқ таркиб йиғилганини кўрмагандик. Легионерлар ҳам келди, таркиб оптимал кўринишда бўлди. Биз майдонда кутган Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов, Отабек Шукуров каби футболчилар минглаб мухлислар қаршисида маза қилиб тўп тепишди. 

Ўйинда ҳаяжон, шу билан бирга босим ҳам юқори бўлди. Бўш жой қолмаган трибуналар қаршисида ўйнар экансан, хаёлинг фақат ғалабада бўлади. Бундан бошқасини кўз кўрмайди. Бу ўринда футболчиларимиз рақибнинг даражаси ва қайси таркиб билан келганига умуман эътибор бермасликлари керак эди ва шундай бўлди ҳам. Зеро, миллий терма жамоа йиғилиб кимга қарши ўйнамасин, доим мухлислар диққат-марказида бўлади. 

Ўйиндаги тезкор гол футболчиларимиз руҳиятини баландлатиб юборди. 4-дақиқадаёқ Отабек Шукуровнинг кучли зарбаси билан ҳисоб очилиши жамоамизга қўшимча куч берди. Футболчилар кетма-кет голлар уришни шунчалик хоҳлашдики, кейинги дақиқаларда омад юз ўгираверди. Ўзи кўп ўйинларда шундай бўлиб туради: кўп гол уришни истаган жамоанинг бироз омади келмай қолади. Бундай вазиятларда совуққонлик етишмайди. 

Муҳими эса якунда барибир ғалаба қозонганимиз. Стадионни тўлдириб турган мухлислар уйга хушкайфиятда кетишди. Ўйиндан олдин Гана таркиби кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Уларда Б таркиб бўладими ёки В таркибми, муҳими бу эмас. Муҳими, уларнинг Гана терма жамоаси сифатида Ўзбекистонга келгани. Футболчиларимиз майдонга чиқач, рақибнинг даражаси ва рейтингини унутиб, бор эътиборни футбол ўйнаш ва ғалаба қозонишга қаратишди. Агар рақибни менсимаслик ҳолати кузатилганида, бу нарса бизга қимматга тушиши мумкин эди. 

Энди орадан уч кун ўтиб Ироққа қарши баҳсни ўтказамиз. Айтиш мумкинки, бу бирмунча қийин беллашув бўлади. Зеро Ироқнинг ҳозирги таркиби ҳам жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қилмоқда. Улар ҳам энг кучли футболчиларини майдонга туширади. 

Гана билан ўйин ФИФА рейтингига таъсир қилмайди. Лекин Ироққа қарши баҳсдаги натижа таъсир қилса керак. Шу боис кейинги ўйиндаги ғалаба икки карра куч бағишлаши аниқ. Энг асосийси мазкур иккита учрашувдан мураббийларимиз қандай хулоса чиқариши. Чунки ҳаммаси июнь ойида Саудия Арабистонида бўладиган ЖЧ-2022 саралаш босқичининг қолган турлари йўлида қилинаётганини унутмайлик. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика