Latest news

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  0 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  2 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  42 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Майдон ичида қолиб кетаётган U-20 Осиё кубоги ёхуд Тошкентда сезилмаётган мусобақа шукуҳи News

Майдон ичида қолиб кетаётган U-20 Осиё кубоги ёхуд Тошкентда сезилмаётган мусобақа шукуҳи

Бугунги кунда барчанинг диққат эътибори Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-20 Осиё кубогига қаратилган.

ОФК кетма-кет иккинчи йил икки ёш тоифасидаги қитъа мусобақасини ўтказишни ЎФАга ишониб топширди. Ташкилот турнирни кўнгилдагидек ўтказишга барча имкониятни ишга солмоқда. Аммо, лекин, бироқ дейдиган жиҳатлар ҳам йўқ эмас. 



U-20 Осиё кубоги борлигини биз биламиз лекин кўчадаги аҳоличи?

Ҳақли савол. Бу терма жамоадаги 3-4 нафардан бошқа футболчилар ҳали нотаниш. Ўз клубларида асосан ўринбосарлар жамоаларида тўп тепиб келаётган йигитлар. Шундай экан ишқибозларда етарлича маълумот йўқ. Бу мусобақа орқали ёш футболчиларда ўзларини танитиб олишлари имкони бор. Лекин кўчадаги оддий одам эртага турнир бошланишини биладими? Йўқ. Чунки Тошкентда ҳеч қандай мусобақа шукуҳи сезилмаяпти. Фарғонада эса билмаймиз. Афишалар, рекламалар, қисқаси тарғибот етарли даражада эмас. Стадион атрофида қандайдир белгилар кўзга ташланмаяпти. Футбол бу байрам, кўнгил ёзиш, ҳордиқ чиқариш деганидир. Гап йўқ, ташкилотчилик юзасидан тегишли ходимлар ҳаракат қиляпти.  Аммо U-20 мусобақаси фақат майдон ичида қолиб кетаётгандек кўриняпти. Тошкентда шундай катта турнир бўлаётганини футболга қизиқмайдиган одам ҳам бир қарашдаёқ пайқаши лозим. 



Чипталар мавзуси 

Ўтган йилги U-23 мусобақасида мухлисларнинг стадионга ташрифи финалгача бепул этиб белгиланганди. Ўша пайтда финал ўйинига чиқарилган чипталар бир кечадаёқ "туя" қилиб кетилгани ёдингизда бўлса керак. Эндиликда бу йил чипта билан боғлиқ барча масалалар iTicket.uz орқали бўляпти. Сотув ҳам шу платформада амалга оширилмоқда. Энг қизиғи мазкур масалада ЎФАдан айтарли аниқ жавоб ололмадик. 


Лекин нега бу йил пуллик қилиб қўйилди, деган саволга 2та тахминий жавобимиз бор. Биринчиси аввалги мусобақада Ироқ билан баҳсдаги "ишкал"дан сўнг АФКнинг талаби, иккинчиси ЎФАга қўшимча даромад келиб тушиши. Чипталарга келсак, нархлари у даражада қиммат эмас. 10 000 сўмдан 50 000 сўмгача. Яна бир маълумот Фарғонада "Истиқлол" стадионидаги ўйинларга ораси яқин баҳсларга битта чипта сотиб олиб 2та учрашувга тушишингиз мумкин. 


Нима бўлганда ҳам терма жамоа аъзоларига фақат омад тилаймиз. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика