Latest news

09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  0 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  170 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  18

Мате Ватсадзе: "Мавсум якунида "Қизилқум"ни қайси ўринда кўрамиз? Бу хақида гапиришга ҳали эрта" News

Мате Ватсадзе: "Мавсум якунида "Қизилқум"ни қайси ўринда кўрамиз? Бу хақида гапиришга ҳали эрта"

Навойининг "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг 13-турида Бекободда "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва муҳим уч очкога эга чиқди.

Ушбу учрашувда "Қизилқум"нинг биринчи голига грузилик ҳужумчи Мате Ватсадзе муаллифлик қилди. Футболчи дарҳақиқат нозик ҳаракатлар билан Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Биз эса ўйиндан сўнг Ватсадзенинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Биринчи бўлимда жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши ҳаракат қила олдик. Рақиб сафида яхши савиядаги ёш футболчилар йиғилганди. Улар ўйинни ўзгартириб юбора олардилар. Лекин биз бунга йўл қўймадик. Иккинчи бўлимни биз яхши бошладик ва иккита гол урдик. "Металлург"ни ўз майдонида ҳужумкор ўйнашини билардик. Уларнинг кучли томонларини зарарсизлантиришга уриндик.  Энг асосийси ғалаба биз томонимизда бўлди. Муҳими шу.

Бевосита голимга келсак, қайсидир маънода омад ҳам кулиб боқди. Чиройли гол урганимдан хурсандман. Шунингдек голга ассистентлик қилган жамоадошимга ҳам раҳмат айтаман. Билсангиз "Қизилқум"да аҳил жамоа йиғилган. Мураббийлар штаби ҳар бир ўйинга муносиб тайёрлашмоқда. Майдонда бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ижобий натижаларнинг сири шунда. Мавсум якунида қайси ўринларни эгаллашимиз ҳақида гапиришга эрта, деб ўйлайман. Бу йил чемпионатда кўп жамоалар юқори ўринлар сари интилишмоқда. Рақобат кучли, деган бўлардим. Биз қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Ҳозир ҳаммаси яхши кетмоқда. Қолганини вақт ўтгач билиб олаверамиз",- дейди Мате Ватсадзе.

Супер голлар урилган баҳсда "Қизилқум" "Металлург"ни мағлуб этди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика