Latest news

01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  0 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  55 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Машъал"нинг қайд этган натижаси қониқарли, Шомуродов Италияга тезда мослашди. Академияси бор клубларни йўқотмоқдамиз". Сардор Абдураимов билан интервью News

"Машъал"нинг қайд этган натижаси қониқарли, Шомуродов Италияга тезда мослашди. Академияси бор клубларни йўқотмоқдамиз". Сардор Абдураимов билан интервью

Муборакнинг "Машъал" жамоаси ўтган мавсумда Про лигада ғолиб чиқди ва бу йилни Суперлигада ўтказди. Шунга қарамасдан муборакликлар кучлилар сафида муносиб ҳаракат қилган ҳолда ўз ўринларини сақлаб қолишди.

Ҳар бир жамоада бўлгани каби "Машъал"да ҳам маълум бир вақт пасайиш юз берди. Бироқ охирги учрашувларда "газчилар"нинг натижалари ижобий томонга ўзгарди, сўнгги турларда улар муҳим бўлган очколарни қўлга киритишди. Биз эса 26-турдан ўрин олган "Металлург" билан кечган учрашувдан сўнг жамоанинг етакчи футболчиси Сардор Абдураимовни суҳбатга чорладик.

- Мавсумнинг ажойиб якуни билан табриклаймиз. Шахсан ўзингиз учун мавсум қандай ўтди? Биринчи даврани "Бунёдкор"да, иккинчи даврани эса қадрдон жамоангиз "Машъал"да ўтказдингиз. Таассуротлар турлича бўлиши табиий..

- Раҳмат. Қийин ўтган 2020 йилги Суперлига баҳсларини тугатиб олдик. Чемпионат аввалги йилларга қараганда мураккаброқ кечди дейишим мумкин. Коронавирус туфайли чемпионатимиз маълум муддатга тўхтаб қолди. Бунинг натижасида кўп жамоаларда муаммолар пайдо бўла бошлади. Ўзим учун бу йилги мавсум қониқарли ўтмади. Биринчи даврада "Бунёдкор" сафида тўп тепдим. Лекин захирада қолдим, ўйин амалиётига эга бўлмадим. Боз устига орттириб олган жароҳатимдан сўнг тикланишим чўзилиб кетди. Иккинчи даврада эса "Машъал"га қайтдим. Жамоамга қай даражада ёрдам бера олдим бунга мураббийларимиз баҳо беради. Бу борада бирор фикр билдира олмайман. Боиси қаердадир билдирилган ишончни оқламаган пайтларим ҳам бўлди.

- Пойтахт клубида ўйин амалиётига эга бўлмаган пайтингизда қандай руҳий қийинчиликлар бўлди? 

- Тўғрисини айтсам руҳий томонлама қийиналдим. Захирада қолишимдан ташқари жароҳат олишим тушкунликка тушириб қўйганди. Уйдагиларимнинг ва яқинларимнинг ишончи, далдаси билан сабр қилиб юрдим. Шукур ҳаммаси ортда қолди. 

- "Машъал"нинг Про лигадан чиқиб бу йил Суперлигада иштирок этганини ҳисобга олсак турнир жадвалида эгаллаган ўрни жамоага мосми?

- Биласиз, "Машъал" ўз тарихига эга жамоа. Уч йил олдин Олий лигада еттинчи ўринни эгаллаганимизга қарамасдан негадир Про лигага равона қилишди. Икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтдик. Жамоани эгаллаган ўрни қайсидир маънода қониқарли десам ҳам бўлади. Аммо, жамоа бундан ҳам яхшироғига лойиқ эди.

- Билишимизга қараганда давралар оралиғида сизга "Сурхон" жамоасидан таклиф тушган экан...

- Ҳа, "Сурхон"дан қизиқиш бўлгани рост. Бироқ томонлар ўзаро келишувга эриша олишмади. 

- Иккинчи даврада жамоада барчада бўлгани каби "Машъал"да ҳам пасайиш кузатилди, узоқ вақтга қадар натижалар ижобий кўриниш олмади. Бу жамоадаги футболчиларнинг аксариятининг ёш эканлиги билан боғлиқми? Одатда ёш футболчиларда мана шу босимни енгиб ўтиш қийин кечади...

- Тўғри, пасайиш юз берди. Кетма-кет мағлубиятлар ўзимизга бўлган ишончни йўқолишига олиб келди. Айрим паллаларда молиявий муаммолар ҳам сабаб бўлди. Худога шукур буларнинг барчасини вақтинчалик эканлигини исботлай олмоқдамиз. Сўнгги турлардаги ғалабаларимизда мухлисларимизнинг ҳам ҳиссаси борлигини айтиб ўтсам. Майдонда уларнинг далдасини ҳис қилган ҳолда ўйнаяпмиз. 

- Ички чемпионатимизда "Машъал", "Насаф", "Бунёдкор" сингари академиясига ва инфратузилмасига эга клубларимиз саноқлигина. Лекин ҳозирда буларнинг барчасида молиявий ва бошқа муаммолар бор. Нима деб ўйлайсиз, бундай клублар янада қўллаб-қувватлаш керак эмасми?

- Аламли бўлса ҳам айтиш жоиз бундай клубларимиз саноқлини ташкил қилади. Биз ҳозирда юқорида айтганингиздек академиясига эга жамоаларни кўпайтириш ўрнига борларини ҳам йўқотиб қўймоқдамиз. Молиявий муаммолар сабаб кўп клублар ўз академиясини йўқотаётгандек кўринмоқда.  Умид қиламанки буларнинг барчаси вақтинчалик. 

- Элдор Шомуродов билан болаликдан бирга катта бўлгансиз, яқин дўстингиз ҳисобланади. Сизнингча ҳамюртимиз Италия футболига мослашиб олдими? Ўйинларини кўряпсизми?

- Элдор "Женоа"га ҳозиргидан ҳам тезда мослашиши мумкин эди. Лекин жароҳати панд берди. Мана ҳозир жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди ва жамоасига наф келтира бошлади. Бу ўзбек футболи ва мухлислар учун қувонарли ҳолатдир. Фурсатдан фойдаланиб "Машъал" жамоасининг жонкуяр мухлисларига Суперлиганинг ҳар бир учрашувида қўллаб- қувватлашгани учун, пандемия вақтида ҳам қалбан биз билан бирга бўлишгани учун раҳмат айтиб қоламан. Ҳар қандай вазиятда ёлғизлатиб қўймайдиган ишқибозларимизга ҳар қанча миннатдорчилик билдирсак кам. Соғлик ва саломатлик, оилаларига хотиржамлик тилайман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика