Latest news

01:17"Манчестер Сити" Хулиан Альваресни рекорд сумма эвазига сотади. Футболчи "Атлетико" билан келишиб олди (Фабрицио Романо)  0 00:53Элит лига саралаши. "Шабаб Ал Аҳли" ирода кўрсатиб,"Сепахон"ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди  1 00:36Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди"  0 00:13Ҳаким Фузайлов: "Сурхон" ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб кетди"  0 23:46Эрлинг Холанд "Ал Насср" йиғинига ташриф буюриб, у ерда Роналду билан учрашди  2 23:15"Атлетико" Галлахер трансферини ҳал қилди. Чоршанба куни – тиббий кўрик  0 22:36Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" – "Хоразм" 3:1. Highlights  0 22:35"Атлетико" Хулиан Альварес билан маош масаласида музокара ўтказмоқда. Трансфер ҳал бўлганича йўқ  1 22:00Ўзбекистон кубоги. "Хоразм"ни мағлуб қилган "Сурхон" ярим финалга йўл олди!  15 21:41Дани Ольмонинг "Барселона"га ўтиши аниқ бўлди! (Фабрицио Романо)  16 21:13Слот "Ливерпуль" нега янги ўйинчилар харид қилмаётганини тушунтирди  0 20:48Анчелотти: "Ҳозирги таркибимиз билан барча турнирларда қатнаша оламиз"  1 20:22Расман: 79 ёшли Мирча Луческу Руминия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  2 20:00"Барселона"га Кьезани таклиф қилишди  4 19:41Ибрагимович: "Мен табиат мўъжизасиман"  17

«Машъал» хотира ва қадрлаш кунида жамоада ишлаганларни ёдга олди News

«Машъал» хотира ва қадрлаш кунида жамоада ишлаганларни ёдга олди

9 май бутун Ўзбекистон бўйлаб хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади.
Ушбу кунда нафақат мангу хотира балки қадр ҳам эсга олинади. Футбол йўлида бир неча йиллик умрини сарфлаган, футбол жонкуярлари ушбу кунда ёд этилади, қадрланади.

«Машъал» ПФКнинг ривожи йўлида катта меҳнати синган , клубимиз учун ҳаётини бағишлаган инсонлар ҳамиша ёдимизда ва ёнимизда.

ХОТИРА

Серостанов Борис Степанович

1947 йилнинг 17 октабрида Россиянинг Волгоград шаҳрида туғилди. Ушбу шаҳарнинг спорт интернат мактабида футбол бўлимида теҳсил олган.

Катта футболдаги фаолиятини 18 ёшида Волгограднинг “Трактор” жамоасида бошлади. Шундан сўнг “СКА” жамоасидан Тошкентнинг “Пахтакор” клубига таклиф этилди. “Пахтакор” фожеасида Тошкентда қолган футболчи сўнг Жиззахнинг “Бўстон” жамоасига ўтди. Ҳимоячи СССР Олий лигасида 153 та учрашувда майдонга тушиб , 3 та гол киритган. 1972 йилги Олимпияда ўйинлари иштирокчиси. Ёшлар ўртасида Европада кумуш медал соҳиби, СССР Олимпия терма жамоаси аъзоси тўрт марта мамлакат терма жамоаси шарфини ҳимоя қилган. Икки марта СССРнинг Олий лигадаги энг яхши 33 футболчиси рўйҳатида жой олган.

Мураббийлик фаолиятини “Пахтакор”да бошлади, Ундан сўнг “Хисор” жамоаси бош мураббийи бўлган қаҳрамонимиз 1994 йилдан бошлаб Муборакнинг “Машъал” клубини бошқарди. 10 йилдан ошиқроқ вақт давомида “Машъал” клубида фаолият олиб борган мураббийи ўзидан кейин клубимизга юзлаб етук футболчиларни тайёрлаб қолдирди.
Хотира муқаддас. 2011 йилда Серостанов 64 ёшида вафот этди.

СЕРОСТАНОВ БОРИС СТЕПАНОВИЧГА ЁДГОРЛИК ЎРНАТИЛДИ


“Машъал” ПФК ҳам ушбу кунда жамоамиз учун катта меҳнати синган инсонларни ёдга олади ва хотирасини ҳамиша эсга олади.

Бугун клубимиз бош директори Илҳом Абдуғаниевич ташаббуси билан клубимизда бир неча ўн йиллар фаолият олиб борган ва ўзидан юзлаб шогирдлар қолдирган футбол фахрийси Серостанов Борис Степанович хотираси учун ёдгорлик ўрнатилди.

Муборак шаҳри футболи учун катта меҳнатини аямаган устоз мураббий 2011 йилда вафот этди. Бугун Степановичнинг шогирдлари , ҳамкасблари, яқинлари  ёдгорлик ўрнатишда иштирок этди.

Бахтиёр Давлатов –
“Машъал” клубида бир неча йиллар тўп сурган, клуб учун хизмат қилган марҳум футболчи ҳамиша ёдимизда. 45 ёшида оламдан ўтган Бахтиёр Давлатов клубимизда ката ишларни олиб бориде. Ўзи иштирок этган мавсумда клуб тўпурар бўлиш билан бирга , клуб учун меҳнат қилган Давлатов ҳамиша ёдимизда ва хотирамизда яшайди.

Любушин Валерий Петрович - “Машъал” клубини асосчиларидан ва энг катта меҳнати синган инсолардан бири шубҳасиз марҳум мураббий Любушиндир.  “Пахтакор” клуби фахрийси бўлган ушбу инсон 1988 -1990 йилда клубимизда бош мураббий бўлиб иш олиб борди. Ундан сўнг ҳам клубимизда бир неча йиллар фаолият олиб борган Любушин 2011 йилда вафот этди.

ҚАДРЛАШ

Шаймардонов Тўрақул Ишмаматович


Айни вақтда “Машъал” футбол академиясида фаолият олиб бораётган ёшлар мураббийи Шаймардонов Тўрақул Ишмаматович 1946 йилнинг 12 март куни туғилган.

1965 йилдан армия сафида Латвиянинг Рига шаҳри жамоасининг “Довгава” клуби шарафини ҳимоя қила бошлади. 1969 йилдан сўнг Қашқадарёнинг “Лочин” жамоасига таклиф этилди ва ватани жамоаси шарафини ҳимоя қила бошлади. Ундан кейин “Қаршистрой” жамоасида тўп сурди. 1971 йилгача ҳужумчи бўлиб ўйин кўрсатган қаҳрамонимиз юзлаб голлари билан жамоасини ғалабаларини таъминлаган. 1988 йилдан кейин Муборакка қайтди ва “Газчи” клубида фаолиятини бошлади. Шундан кейин “Машъал” жамоасида клуб бошлиғи лавозимида фаолият олиб борди. Бу вақт давомида 2000-2001 йилларда Бухоронинг “Нефтчи” клубида бош мураббий бўлиб иш олиб борди. 2001 йилдан сўнг айни кунгача “Машъал” футбол академиясида ёшлар мураббийи сифатида иш олиб бормоқда. “Машъал” клубидаги 20 йиллик меҳнати давомида кўплаб шогирдлар етиштириб келмоқда.

Қадр олий неъматдир. Клубимиз ривожи йўлида қилинган ҳар қандай меҳнат биз учун қадрлидир.


ХОТИРА МУҚАДДАС. БАҲРОМ ВАФОЕВ ҲАҚИДА


Бугун “Хотира ва қадрлаш куни”.  “Машъал” ушбу кунда энг аввало Муборак футболи асосчиси Баҳром Вафоевни эсга олади.  34 йиллик умри давомида катта тарихий ишларни амалга оширган Баҳром Вафоев “Машъал” учун асосчи ҳисобланади.
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида футболни ривожлантиришга аввалдан замин бор эди. Миллий чемпионатимизга асос солингунга қадар газчилар шаҳарчасининг «Факел» жамоаси собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигаси, Ўзбекистон касаба-уюшмалари жисмоний тарбия жамоалари Республика биринчилигида қатнашиб келган. Бир сўз билан айтганда, Муборак футболининг ўзига хос тарихи бор эди.

Чўлни ўзлаштириб, шаҳар барпо этишда асосан ёшлар жавлон уришган. 1980 йиллар бошида улғайиб бораётган ёш шаҳарнинг меҳнатсевар ёшлари футбол жамоасини тузиш ташаббуси билан чиқдилар. Муборак технологик транспорт ва махсус техникалар корхонасининг раҳбари Баҳром Вафоевнинг саъй-ҳаракатлари туфайли 1982 йили футбол жамоасига асос солинди. Биринчи мавсумдаёқ катта мақсадларни кўзлаган футболчилар вилоят биринчилигида муваффақият қозониб, Республика биринчилигига йўлланма олишди. Шу йилларда айнан Баҳром Вафоевнинг ташаббуси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Муборак газ ишлаб чиқариш бошқармаси, бошқа хомийлар кўмаги ҳамда ҳашар йўли билан шаҳар марказида стадион қуриб битказилди. Ушбу стадион айни пайтда айнан Баҳром Вафоев хотираси учун унинг номи билан аталади.

1987 йилда 34 ёшни қарши олган Вафоев вафот этди.

Бугун “Машъал” ПФК раҳбарлари, футболчилари, мураббийлари, мухлислар биргаликда Баҳром Вафоев хотирасини ёдга олишди. Қабрини гулларга буркаб , Қурон тиловат қилинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика