Latest news

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

"Машъал": Стадионимизни кейинги мавсумга тайёрлаш бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) News

"Машъал": Стадионимизни кейинги мавсумга тайёрлаш бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Муборак шаҳрида жойлашган Баҳром Вафоев номли стадионнинг асосий майдони мавсумлар оралиғида таъмирланади.
Айни вақтда асосий майдонда кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда.

Бу ҳақида стадион бош директори Хўжамурод Казаков батафсил айтиб ўтади.

"Айни вақтда стадионимизда кенг кўламдаги ишлар бошлаб юборилди. Биринчи фикрим шундай бўлади: Биз келаётган мавсумни аъло даражадаги майдонда бошламоқчимиз. Шу боис айни вақтдан бошлаб вазифамизга жиддий ёндошганмиз.

Биринчи бўлиб қилинаётган ишлар ҳақида айтиб ўтадиган бўлсак , стадионнинг марказ қисмини икки метрга кўчирилмоқда. Дарвозалар ҳам табло тарафга қараб силжийди. Марказни аниқ олиш ва футболчиларни кийиниш хонасидан тўғридан-тўғри марказга кириб бориши таъминланади.

Кейинги вазифамиз эса майдон ҳолатига қаратилади. Хабарингиз бўлса ўтган мавсум бошида майдонни мавсумга керакли шароитда тайёрлай олмаган эдик. Энди шу хатолардан келиб чиқиб режалар белгилаб олинди. Жумладан майдоннинг сув тўпланиб қолдиган барча қисмларида керакли сувни қуритиш тизимларини ўрнатмоқдамиз. Бу бизга  ҳар қандай ёмғир ва қор шароитида ҳам майдонда қуруқ сақлаш имкониятини беради.

Яна бир вазифамиз бу майдоннинг барча қисмини яъни майдон ичи ва ташқи қисмидаги майсани бир текисликда таъмирлашдир. Шу боис айни вақтда майдоннинг баъзи қисмларидан майсалар олинмоқда.

Сўнгги вазифамиз эса барча ишлар якунлангандан сўнг майдонга замонавий "Canada Green" майсаларини экишдан иборат бўлади. Бу майса асосан маҳаллий майса ва муҳитга мослаштирилади".

Таъмирлаш ишларидан фотосуратларни томоша қилинг.

Фотолар муаллифи: Бунёд Андаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика