Latest news

00:45"Рома" - "Монца"  10 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  6 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  5 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  6 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  12 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  5 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  7 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  4 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  49 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3

"Машъал-БЎФМ" - "Зомин" (1:0) учрашувидан сўнг мураббийлар фикри (ФОТОГАЛЕРЕЯ) News

"Машъал-БЎФМ" - "Зомин" (1:0) учрашувидан сўнг мураббийлар фикри (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон Биринчи лигаси доирасидаги 3-тур учрашувида "Машъал-БЎФМ" ўз майдонида "Зомин" жамоасини қабул қилди.
Ушбу учрашув якунлангандан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўз ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Спартак Муртозоев ("Зомин" жамоаси бош мураббийи):

"Бугун ҳар икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатди. Ғалаба билан "Машъал"ни табриклайман.  "Машъал" нинг таркиби борасида ижобий фикр билдиришим мумкин. Йигитларимиз бугун фақат якуний нуқтани қўя олмади. Молиявий муаммолар Биринчи лигадаги барча жамоада бор. Шундай бўлса ҳам мен нолимайман. Бизга эътибор бераётган экан биз бу эътиборга яраша ўйин кўрсатишимиз шарт. Дастлабки мақсадимиз ўз минтақамизда кучли саккизликка кириб олиб кейинги босқичга чиқиш."

Дилшод Андаев ("Машъал-БЎФМ" жамоаси бош мураббийи):

"Чиройли ўйин бўлди дея олмайман. Натижа учун ҳам ҳаракат қилдик. Боиси биз дастлабки икки турда мағлубиятга учраган ҳолда ҳеч қандай очкога эга бўлган эдик. Ёш футболчиларимиз берилган барча кўсатмаларни бажаришди ва уларга миннатдорчилик билдираман.  Келаётган учрашувда бизга "Гулистон" рақиблик қилади ва бу жамоа ҳақиқатдан ҳам жиддий рақиб бўлади. Ўтган йилги Олий лига таркибини катта қисмини сақлаб қолган дейишим мумкин.  Бизга рақибнинг ким бўлишини аҳамият йўқ. Биз ғалаба учун чиқамиз ва барча имконият борича ўйин кўрсатамиз.
Охирги 15 дақиқада ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳимояга катта эътибор қаратдик. Қарши ҳужумдан омадимизни синаб кўрдик"
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика