Март ойида олимпия терма жамоалари ўртасида турнир ўтказилади, Ўзбекистон ҳам мусобақага таклиф этилган News

Март ойида олимпия терма жамоалари ўртасида турнир ўтказилади, Ўзбекистон ҳам мусобақага таклиф этилган

Март ойида ФИФА кунлари доирасида Қатарнинг Доҳа шаҳри олимпия терма жамоалари турнирига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Алишер Никимбаев Телеграм саҳифаси орқали хабар берди.

Мазкур баҳслар 2022 йилги жаҳон чемпионати ареналарида эмас, балки клубларга тегишли стадионларда ўтказилади.

Турнирда жами 8 та жамоа иштирок этади. Таклиф этилганлар орасида Хорватия, Корея, Саудия Арабистони, Ўзбекистон терма жамоалари бор. Иштирокчиларнинг якуний таркиби ҳали эълон қилинмаган.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика