Latest news

08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  3 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  11 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  5 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   19 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31

Марко Колакович: "Пахтакор" билан ўйинда ҳақли бир очкони қўлга киритдик" News

Марко Колакович: "Пахтакор" билан ўйинда ҳақли бир очкони қўлга киритдик"

"Сўғдиёна" Суперлиганинг 11-тур қолдирилган ўйинида "Пахтакор"га қарши майдонга чиқди.

 Дастлаб ҳисобда ортда бораётган майдон эгалари сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим якунланишига яқин орадаги фарқни қисқартирган Марко Колакович ўйиндан сўнг сайтимизга фикрларини билдирди. 


Sogdiana

Marco Kolakovic - 45', Shohruz Norkhonov - 90'

Superliga. Round 11

06/08/2022, 19:00

2
:
2
Finished

Pakhtakor

Sardor Sobirkhodjaev - 8', Dragan Ceran - 19'

45'
90'
25'  Abdujalil Manazarov (Ayubkhon Nomanov)
25'  Luka Сermelj (Vitaliy Denisov)
25'  Daniel Nasriddinov (Shavkat Salomov)
45'  Marco Kolakovic
55'  Husniddin Gofurov (Shohruz Norkhonov)
79'  Javokhir Kahramanov (Samandar Mavlonkulov)
90'  Shohruz Norkhonov
8'  Sardor Sobirkhodjaev
19'  Dragan Ceran
52'  Odiljon Hamrobekov
54'  Dostonbek Hamdamov (Shahzod Azmiddinov)
65'  Przemysław Banaszak (Azizbek Turgunbaev)
90'  Dragan Ceran (Diyor Kholmatov)
90'  Ilja Martinovic
90'  Sardor Sobirkhodjaev


- Ўйин ҳақида...

- Осон ўйин бўлмаслигини билиб тургандик. "Пахтакор" билан ҳамма жамоа қийналади. Улар мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланишади. Учрашувга келсак, дастлабки 25-30 дақиқада нима учундир ўзимизга ўхшаганимиз йўқ. Қўпол хатолар эвазига дарвозамиздан 2та тўп олиб чиқдик. Муҳими танаффусга қадар жамоамиз битта гол урди. Бу иккинчи бўлим олдидан жуда муҳим эди. Баҳснинг иккинчи яримида ўйинни назорат қилидик, вазиятлар яратдик. Охиригача курашиб ҳақли бир очкони қўлга киритдик, дея оламан. 

- Сиз айтган камчилик "Қизилқум" билан учрашувда ҳам юз берганди. Умуман жамоа ўйиннинг илк дақиқаларида рақибга имконият бериб қўймоқда...

- "Қизилқум" билан кечаги ўйинни солиштириб бўлмайди. Ўшанда бизда чарчоқ аломатли сезилганди. ОФК кубогида 3та муҳим баҳсни ўтказиб қайтгандик. Бундай қисқа вақтда тикланиб улгуриш имконсиз. "Пахтакор"га қарши эса жуда катта ишонч билан майдонга чиқдик. Шунингдек рақибни ҳаддан зиёд ҳурмат қилган ҳолда ўйнадик. Бу ўз сўзини айтди. 

- Бу ОФК кубогида "Хўжанд" билан баҳсда жамоага минус келтирмайдими?

- Кечаги беллашувни жамоамиз билан таҳлил қиламиз. Бу хато такрорланмаслиги учун янада эътиборлироқ бўлишимиз даркор. 

- Улуғбек Бақоев танаффусда қандай кўрсатмалар берди?

- Кўрган бўлсангиз, иккинчи бўлимга катта иштиёқ ва хоҳиш билан майдонга тушдик. Мураббий охиригача курашиш кераклигини айтди. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика