Latest news

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  63 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  5 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  42 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Марказий Осиёдаги энг катта чойхона рўпарасидаги стадион қўшниларимизнинг ўзаро дерби тўқнашувига тайёр! News

Марказий Осиёдаги энг катта чойхона рўпарасидаги стадион қўшниларимизнинг ўзаро дерби тўқнашувига тайёр!

Душанбе шаҳридаги "Варзишгоҳи Маркази" ўйингоҳи томон отланган сайтимиз ходимлари стадионга етиб боришди.

Айни пайтда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги "Варзишгоҳи Маркази" ўйингоҳи ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Тожикистон - Қирғизистон учрашувига тайёрланмоқда.

Tajikistan

Alisher Dzhalilov - 41'

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. F . Round 1

05/09/2019, 20:00

0
:
1
Finished

Kyrgyzstan

Stadium: 17800 spectators

45'
90'
41'  Alisher Dzhalilov
87'  Manuchehr Dzhalilov (Sheriddin Boboev)
89'  Muxammadzoni Raximov (Jahongir Ergashev)
90'  Parvizdzhon Umarbaev (Komron Tursunov)
25'  Kairat Zhyrgalbek
35'  Azamat Baymatov
46'  Akhlidin Israilov (Tursunali Rustamov)
69'  Bakhtiyar Duyshobekov (Abai Bokoleev)
71'  Tamirlan Kozubaev
75'  Farhad Musabekov (Alimardon Shukurov)

Шаҳар ичида кезаркансиз кўпчилик бугун катта футбол бўлишидан бохабар. Шаҳар у қадар катта эмас, кичкина. Шу боисдан ҳам футбол таровати шаҳар бўйлаб кезиб юрибди, десак муболаға бўлмайди. Йўл-йўлакай такси ҳайдовчилари, сотувчи ва дўстларни кўриб, албатта суҳбат қурасиз. Душанбега илк бор келган меҳмонга бу ерда ўзгача муомула ва илиқ муносабатда бўлишаркан. Таксига ўтиргач ҳайдовчи Ўзбекистондан келганимизни билиб, ўзи ҳам асли ўзбек эканлигини айтиб, лекин ҳали юртимизга ташриф буюрмаганини таъкидлади. Суҳбат эса соф ўзбекча тилда давом эттирилди. Гарчи футболга қизиқсада, лекин бугунги ўйинни телеэкран қаршисида томоша қилмоқчи эканлигини билдирди. Стадионда эса у сиз ҳам томошабинлар етарлича топилишини айтиб, тез орада Ўзбекистонга бориш орзусини амалга оширмоқчи эканлигини билдирди. Шундай қилиб стадионга ҳам келиб қолдик. Буёғига эса суратлар тилга киргани маъқул :-)

Айтишларича, Марказий Осиёдаги энг катта чойхона - "Кохи Наврўз". Шундоқ стадионни рўпасида жойлашган ажойиб чойхона. Ўйиндан кейин айни кирадиган жой экан

Душанбеда бугун энг "қайнайдиган" манзил шу ер бўлишига шубҳа йўқ...

Чипта 10 сомондан сотилмоқда. Бу мухлислар эса "VIP" сектордан 200 сомонга иккита чипта харид қилишди

Чиптахонадан олинган сўнгги маълумотларга кўра, бугунги баҳсга 13 мингта чипта чиқарилган ва ҳозирга қадар уларнинг 10 мингдан ортиғи сотиб бўлинган. Чипталар савдоси қизимоқда...

"Варзишгоҳи Маркази" ўйингоҳи ичида мухлислар учун фойдали маҳсулотлар сотуви йўлга қўйилган

Сотувчининг ишонч билан айтишича, танаффусдан кейин барча маҳсулотлар истеъмолчиларини топаркан...

Номи қизиқ...

Ёш футболчилар эса ўзлари футбол ўйнаш билан банд...

Сунъий қопламали майдон...

Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси ўтирадиган захира ўриндиғи

Стадионнинг тепа кўриниши...

Чиптани олиб қайтаётган мухлис...

 

"Варзишгоҳи Маркази"нинг юқори фонида Тожикистон байроғи...


Ўйин бошланишига ҳали яна 3 соатдан сал камроқ вақт мавжуд. Жамоалар эса ўйинга 90 дақиқа қолганида, яъни 17:30да стадионга етиб келишади. Биз эса стадиондан тайёрлаган илк репортажимизни шу жойда тўхтатиб туриб, кейинги жараёнга тайёргарлик кўрамиз. Ёқимли томоша :-)


Шаҳбоз Беғамов ва Жаҳонгир Файзуллаев, Душанбе шаҳридан махсус 

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика