Latest news

01:00Ла Лига. "Барселона" "Сельта" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  17 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  22 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Марат Бикмаев: “Жароҳат олган пайтингда, сени қўллаб-қувватлашлари ҳамиша ёқимли” News

Марат Бикмаев: “Жароҳат олган пайтингда, сени қўллаб-қувватлашлари ҳамиша ёқимли”

Жароҳат футболчининг асосий душмани бўлади дейишади. Дарҳақиқат, миллионлар ўйинида ҳеч бир футболчи жароҳатдан кафолатланмаган.
Илгари келажаги порлоқ ўйинчи сифатида эътироф этилган Марат Бикмаевни ҳам оғир жароҳатлар безитиб юборди. Ўтган йили чап оёғи қаттиқ шикстланиб, кўп вақтини даволаниш билан ўтказиб юборган Бикмаев айни пайтда Тошкентда бўлиб турибди. Катта эхтимол билан Марат сентябрь ойида майдонга қайтади. Лекин шунга қарамай, Тошкентнинг “Локомотив” клуби футболчини ўз сафига қўшиб олди. Марат билан ўтган ўзаро суҳбатимиз чоғида, “темирйўлчилар”дан келиб тушган таклиф кутилмаганда юз берганини, бундай қўллаб-қувватлашдан бағоят хурсанд бўлганини айтиб ўтди. Бунга жавобан Бикмаев ҳам оёққа туриб олгач, “Локо”ни халқаро майдонларда ҳам ютуқларга эришиши учун бор кучини ишга солишини айтди. Келинг қолганини унинг ўзидан эшитамиз.

- Марат, соғлигингиз яхшими? Уйда ўтириб, зерикиб қолмаяпсизми?
- Яратганга шукур келтираман. Ҳаммаси яхши. Уйда, оилам даврасида дам олиш билан кунни ўтказяпман. Шунингдек айрим юмушлар деганларидек... Олдимда яна битта операция турибди. Насиб қилса апрель ойида яна Германияга бориб келаман. Ўтган йили ноябрда Германияда операция қилиниши керак бўлган оёғимни кўрсатиб қайтгандим. Олий тоифали шифокорлар операция вақтигача, айрим муолажаларни қилишганди. Худо хоҳласа келгусидаги ҳал қилувчи операция ҳам ижобий ўтса, мен учун ҳаммаси яхши бўлиб кетади деб умид қиламан.

- Жароҳатга йўлиққанингизни эшитдик. Бу ҳақда ўқидик ҳам. Лекин қарши бўлмасангиз, буни яхшиси ўзингиздан эшитсак?
- Майли. 2013 йилнинг май  ойида Қозоғистон чемпионати доирасида, биз Кустанойнинг “Тобол” клубига қарши ўйнагандик. Айнан мазкур учрашув мен учун омадсиз якун топди. Жиддий жароҳатга йўлиққач, оёғимни малакали шифокорларга кўрсатиб келиш учун Москвани танладим. Афсуски бу шошилинч қарор, ўзини оқламади. Сабаби у ерга мен биринчи навбатда фақат жароҳатланган оёғимни қўрсатиб, маслаҳат олиш мақсадида боргандим. Лекин у ердаги шифокорлар операция қилиниши шарт дейишди. Рози бўлдим. Шундан кейин орадан маълум вақт ўтди. Аниқроғи октябрь, ноябрь ойидан яна машғулот ўтказишни бошладим. Чемпионатнинг охирги икки турида иштирок этдим. Энг сўнгги баҳсда, “Ордабаси”га қарши кечган ўйинда афсуски яна жароҳатга йўлиқдим. Вазиятларнинг бирида кутилмаганда, майдонга ноқулай холатда қуладим ва ўша эски жароҳат яна такрорланди. Янгилаб олганимдан сўнг, оғриқ кучая бошлади. Билсангиз, спортчилар оғир жароҳатларга дуч келганида, жиддий операцияларни Германияда ўтказишади. Мен ҳам охири Германияга бориб, шифокорлар текширувидан ўтишга қарор қилдим. У ерга борганимда, менга айтишдики, Москвада ўтган операция нотўғри қилинган. Руслар аниқ ташхис қўя олмаган бўлиб чиқди. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлганини ўзим ҳам хис этдим. Чунки операциядан кейин, оёғим тўлиқ букилмасди. Натижада Германияда яна эски жароҳатни бошқатдан операцияга тайёрлашди. Оёғимнинг жароҳатланган жойини, тозалашиб, апрелда яна келишимни айтди. Германиялик шифокорларнинг операциясидан сўнг, ўша жароҳатланган спортчи бошқа қайтиб уларнинг ҳузурига бормайди. Немислар ўша спортчини оёққа туриб кетиши учун охиригача бирга бўлади. Уларда доимо сифатли хизмат. Шунинг учун ҳам айнан Германияда операция қилдиришга қарор қилдим.

- Германия вариантини сизга ким таклиф қилди?
- Биласизми, биринчи операцияни ҳам аслида Германияда қилдиришим керак эди. Аммо жароҳат олган пайтим, шошилинч хулосага келдим. Яъни Қозоғистондаги шифокорларга мурожаат қилдим, кейинчалик Тошкентга келиб ҳам бу борада профессорларга учрадим. Лекин уларнинг бирортасидан аниқ бир фикр чиқмади. Шунда дарҳол, Москвага боришни маъқул кўрдим. У ерда ҳам борибгина операция қилдираман деган ният йўқ эди. Лекин рус шифокорлари, операция қилиниши керак дейишди. Шу пайтга келиб, икки ойни майдон ташқарисида ўтказиб юборгандим. Агарда Тошкентга қайтиб, Германияга виза тайёрлайдиган бўлсам, яна бир неча ой ўтарди. Вақтдан ютқазмаслик мақсадида Москвада операция столига ётишга қарор қилдим. Бундан ҳозир ўзим пушаймондаман. Ноябрь ойида Германияга борганимда, қорин қисмининг пастки томонидан жойлашган суяклар бўлар экан, айнан ўша суякларни олиб, муолажалар қилишди. Бу тўр ой давомида битиб, яхши бўлиб кетади дейишди. Шу боис энди ҳал қилувчи операция апрелда бўлиб ўтади.

- Сафар ҳаражатларини “Актобе” кўтарганми?
- Биринчи операцияга клубдан моддий ёрдамлар бўлди. Аммо иккинчи бор, четга чиқишим, ўзимнинг ҳисобимдан бўлди. Декабрда Германияга кетаётганда, рости, клуб раҳбарларидан ёрдам сўрамадим ва ўзим учун ҳаражатларни ўзим қилдим. Қолаверса “Локомотив” ҳам бу борада менга катта ёрдам бериб юборди. Бу жамоа менга келажакда клубга фойда келитиришим учун , операция ҳаражатларига амалий ёрдам берди.

- Наҳотки, “Актобе”дан етарлича қўллаб-қувватланиш бўлмаган?

- Айтишади-ку, жароҳатга учраганингдан кейин ҳеч кимга керак бўлмай қоласан деб. “Актобе” билан ҳам гўёки шундай бўлди. Клубдаги футболчилар билан муносабатим аъло даражада, улар имкон қадар мендан хол ахвол сўраб туришади. Аммо раҳбариятдан бу борада садо чиқмади. Клубда йўқмисан, демак, умуман йўқсан қабилида. Амалда шартномам борлиги учун ойлик маошларни тўлашди.

- Бундай оғир пайтда, “Локомотив”дан таклиф бўлиши, сиз учун сюрприз бўлдими?
- Ҳа, “темирйўлчилар”нинг чорловини сира кутмагандим. Бу йил асосий эътиборни соғлигимга қаратиб, тикланишим кераклиги ҳақида ўйлаб юргандим. Аммо “Локомотив” вакилларининг таклифи, мени руҳий томондан ҳам анчагина кўнглимни кўтариб юборди. Ҳар томонлама қўллаб-қувватлашди. Улар оддий қилиб айтганда, менга нисбатан одамгарчилик қилди. Бунинг учун улардан миннатдорман. Жамоа билан шартнома имзолагач, бутун фикру зикримни “Локо”га қаратдим. Энди оёққа туриб олгач, билдирилган ишончни оқлашга харакат қиламан.

- Бу ташаббус кимдан чиқди?
- Клуб раҳбариятидан. Кези келганда, уларга минг бор раҳмат айтаман. Жамоанинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиши учун мен ҳам ҳиссамни қўшишга бор кучимни сарфлайман.

- Таҳминан иккинчи даврадан янги жамоангизга ёрдам беришингиз мумкин бўлади. Тўғрими?

- Би нарса дейиш қийин. Аввал операцияни кўнгилдагидек ўтказиб олайлик. Кейин шунга қараб айтиш мумкин. Апрелда операция қилингач, май, июнь ойида шифокорлар назоратидан ўтиш учун яна Германияга бориб келаман. Менимча сентябрь ойидан индивидуал шуғулланишни бошлайман. Яна ким билади дейсиз. Аслида операциядан кейин олти ой вақт ўтгач, яна футбол ўйнаш мумкин деб ёзилган. Қолганини вақт кўрсатади.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика