Latest news

22:55Серия А. "Интер" - "Торино" 2:0   0 22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  3 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  10 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  3 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  2 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  18 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  5 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  86

Марат Бикмаев: “Австралия ютиб бўлмайдиган жамоа эмас” News

Марат Бикмаев: “Австралия ютиб бўлмайдиган жамоа эмас”

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни вақтда диққат марказида турган бош мавзу бўлиб турибди.

Турли мутахассислар, футболчилар, мураббийлар бўлажак ўйин ҳақида мулоҳазаларини билдиришмоқда.

Биз шу ўринда, ўз вақтида олимпия терма жамоаси билан Пекин-2008 Олимпиадаси саралаш босқичида иштирок этган Марат Бикмаевнинг фикрлари билан қизиқиш мақсадида футболчига мурожаат қилдик.

“Олимпиадага чиқиш учун охирги имконият қолди. Агар уддасидан чиқа олмасак яна тўрт йил кутишимизга тўғри келади. Ҳамма бор эътиборини шу ўйинга қаратиши керак. Рақиб Австралияни у қадар кучли демаган бўлардим. Уларнинг Кореяга қарши ўйинини кўрдим. Худди биздек жамоа, ҳеч қандай устун томони йўқ. Майдонда футболчилар жонини бериб ҳаракат қилса юта оламиз. Кўпчилик болларга босим қилмоқда. Йигитлар ютқазиб қўйсак нима бўлади, гол урмасак нима бўлади деб ўйлашмоқда. Яъни кучли босим билан майдонга чиқишмоқда. Уларга умуман тегиш керак эмас. Саудия Арабистонига ютқазишди, шу билан ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ-ку. Айтмоқчиманки футболчилар ҳотиржам тайёргарлик кўрсин, Австралия ютиб бўлмайдиган жамоа эмас. Насиб қилса ғалаба биз томонда бўлади”, - деди “Локомотив” клуби аъзоси.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика