Latest news

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  0 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  1 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  7 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  9 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  25 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  91 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

Мақсудов "Бунёдкор"дан фақат салбий натижа учун кетдими? Бошқа муаммо ҳам бор News

Мақсудов "Бунёдкор"дан фақат салбий натижа учун кетдими? Бошқа муаммо ҳам бор

Бугун сайтимизда "Бунёдкор" жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш бўлгани ҳақида маълум қилдик. Ушбу хабар яқинда клуб томонидан расман тасдиқланди ҳам.

Кетма-кет учта ўйиндаги ғалабасиз сериядан сўнг жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов вазифасидан озод этилди. Ҳозирда кўпчилик бунинг сабабини фақат натижаларга боғламоқда. Лекин бу ерда бошқа муаммо ҳам бор.  

Футбол истаймизми ёки йўқми мухлислар учун ўйналади. Бошқача бўлиши ҳам мумкинмас. Бироқ Шуҳрат Мақсудовнинг ўтган мавсум сўнггида ва бу йил ишқибозларга бўлган муносабати ўзига нисбатан ишонч ва ҳурматнинг йўқолишига олиб келди. 


Шуҳрат Мақсудов: "Бош мураббийни ишдан олиш ёки тайинлаш мухлисларнинг иши эмас"



Мақсудовдан нега истеъфо сўрашди?


Ҳаттоки, "Олимпик" билан учрашувдан кейин мухлислар истеъфо талаб қилишди. Кеча эса "Металлург" билан ўйиннинг 75-дақиқаларидан сўнг майдонни тарк этишди. Гап натижа ҳақида кетмаяпти. Чунки бундай таркиб билан стабиллик кўрсатиш қийин. Тушунарли ҳолат. Гап бош мураббийнинг муносабатида. Мухлис стадионга келади, қўллаб-қувватлайди, ғалаба кутади. Борингки, мағлубиятли ўйинларда норози оҳангда мураббийга, футболчига ҳам тош отади. Эртага Карпенко ҳам  муваффақиятсизликка учрашни бошласа, уни ҳам танқид қилишади.  Мураббийнинг қисмати шундай. Лекин у доим ҳар қандай ҳолатда ўз ҳурматини сақлаб қолиши керак. Сўнгги ўйинлардаги ҳолатларга эътибор қаратадиган бўлсак афтидан ички муҳитга путур етганини сезиш қийин эмас.


Ҳозирда ҳамма қийинчилик ва юк Виктор Карпенконинг зиммасига тушади. Унинг мураббийлик салоҳиятидан яққол хабардорман, дея олмайман. Билганим "Бунёдкор" ўринбосарларини икки мавсум бошқарган ва 3-4 ўринлар билан чекланган. У бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шундай экан, камида биринчи давра якунига қадар ўзини кўрсатиши учун имкон бўлади.  Айни пайтда асосий қилинадиган иш футболчилар билан гаплашиб олиш ва аввалги руҳият, хотиржамликни қайтариш. Ўйинда кўп нарса ўзгармайди, деб ўйлайман. Чунки Карпенко жамоа учун бегона шахс ҳисобланмайди. Унинг қўл остида тайёр жамоа ва футболчилар. Фақатгина тўғри кўрсатма бериб ўйнатиш қолди, холос. Ортиқча саросимага солишнинг ҳожати йўқ. Олдиндаги ўйинларда кўрамиз ва кузатамиз. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика