Latest news

19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  1 19:00"Андижон" – "Металлург" (Матнли трансляция)  14 19:00Суперлига. "Қизилқум" — "Олимпик" 1:0 (матнли трансляция)  0 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  1 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  1 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  0 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  5 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  31

"Мақсад ҳақида гапиришга эрта, менга қолса Термизда ўйнардик. Аммо..." — "Сурхон"нинг янги мураббийи яна нималар деди? News

"Мақсад ҳақида гапиришга эрта, менга қолса Термизда ўйнардик. Аммо..." — "Сурхон"нинг янги мураббийи яна нималар деди?

"Сурхон"да раҳбарият ўзгариши ортидан мураббийлар штаби ҳам янгиланди.

Жамоани эндиликда Сергей Токов бошқаради.  Ушбу мураббий футболчилик фаолияти давомида "Трактор", "Навбаҳор", "Динамо", АГМК ва "Сўғдиёна" жамоаларида тўп тепган. Бутсаларини михга илгач "Пахтакор" академиясида мураббийлик қилган, 2006 йиллар терма жамоасида Сервер Жепаровга ёрдамчи бўлган. Суперлигада "Сурхон"ни бошқарадиган Сергей Токов машғулотлар, таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрларини билдирди. 

"Янги жамоа, янги футболчилар билан тайёргарликни бошлаб юбордик. Асосий урғу ёш футболчиларга қаратилади. Уларга ўйнаш имкониятини беришга ҳаракат қиламиз. Қолганини вақт кўрсатади. Ҳозир машғулотларга киришганмиз. Футболчиларни кўряпмиз. Ҳали ишларимиз кўп. Асосий мақсадимиз яхши ва сифатли футбол кўрсатиш. Бунинг ортидан натижа келади. Ҳозир катта мақсадлар ҳақида гапиришга эрта. Биринчи навбатда сифатли футбол ҳақида ўйлашимиз керак. Бизнинг ўйинимиздан мухлислар қониқиш ҳосил қилишлари керак",- дейди Сергей Токов. 



"Клубга таклиф қилишди, рози бўлдим. Кўпчилик ёшлар билан ишлаганимни, терма жамоадаги фаолиятимни яхши билади. Бир нечта номзодлар орасида менда тўхталишди. Ишончларни оқлашга ҳаракат қиламиз. 

Бу йил қаерда ўйнаймиз? Менга қолса, Термизда мухлисларимиз қаршисида ўйнашни истардим. Чунки мухлислар майдондаги 12 футболчи. Футболчиларга ҳам ўз суюклилари кўз ўнгида ўйнаш осонроқ. Лекин бу бизга боғлиқ эмас. Стадион қанчалик учрашувларни қабул қилишга тайёр, шунга ҳам қараш зарур. Раҳбарият билан гаплашиб Термизда ўйнаш масаласини имкон қадар тезроқ ҳал қилмоқчимиз. 

Тайёргарлик режасига келсак, бугун Тошкентда шуғулланмоқдамиз. Бошқа режалар ҳақида бирор нарса, дея олмайман. Машғулотларни шу яқин атрофда олиб борамиз",- дейди мураббий.

 


"Таркибга келсак, ёшларга эътибор ҳамиша муҳим. Иккинчидан ўтган йили таркибда ўйнаган айрим тажрибаси бор футболчилар бор. Албатта қайсидир позицияларга тажрибали ижрочиларни олишимиз мумкин. Балки легионер бўлар. Бир нарсани айтишим керак, ҳозирда кўп Суперлигадаги кўп жамоаларда тўп тепаётган легионерларнинг даражаси ўзимизнинг йигитларникидан устун эмас

Мураббийлар штабида кимлар кўмаклашишини ҳали очиқ айта олмайман. Ҳали шартнома имзоланмаган. Бир неча кундан сўнг аниқ бўлади",- дейди Сергей Токов.

 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика