Latest news

00:48"Бавария" футболчиси жамоадан кетишни хоҳламоқда  0 00:13"Арсенал" ўйинчиси МЮга ўтмоқда  4 23:40Назорат ўйини. "Пахтакор" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  2 23:16"Арсенал" ўйинчиси Льюис-Скеллининг уч ўйинлик дисквалификацияси бекор қилинди  1 22:47"Ал Насср" Влахович билан шартнома имзолашга уринди. "Юве" форварди рад этди  1 22:16Бекхэм Месси ҳақида: "У фаолиятини якунлаганидан сўнг фақатгина "Камп Ноу" ёнида яшашни хоҳлаётганини айтди. Ҳеч ким "Барса"ни Леодек севмайди"  10 21:46Назорат учрашуви. "Насаф" "Машъал"ни мағлуб этди, Черандан гол  11 21:20"Рома" ўйинчиси Германияга йўл олмоқда  0 20:53"Манчестер Юнайтед" 37 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:15А Серия топ-клуби Каземирога даъвогар  1 19:52"Манчестер Сити" юлдузи ўз хизматларини "Барселона"га таклиф қилди  12 19:33Расман: "Навбаҳор"га яна бир бразилиялик футболчи келди  33 19:09"Реал" футболчиси Анчелотти туфайли кетиши мумкин  6 18:47"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" Гарначо масаласида келиша олмади  2 18:23Трентнинг "Реал"га ўтиш эҳтимоли 98 фоизга баҳоланмоқда  7

"Мақсад битта: жаҳон чемпионатига чиқиш" - Эрон бош мураббийи интервью берди News

"Мақсад битта: жаҳон чемпионатига чиқиш" - Эрон бош мураббийи интервью берди

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Драган Скочич уч ойдан сўнг яна Теҳронга қайтди.

Маълумки, бугундан Эрон чемпионатига рестарт берилади. Шу боис Скочич терма жамоага номзод футболчиларни кузатиб боради. Хорватиялик мураббий "Football Bartar" телекўрсатуви меҳмони бўлиб, бир қатор саволларга жавоб берди. "Мамлакат чемпионати қайта тикланишидан хабар топиб яна Теҳронга келдим, - деди Драган Скочич. - Футбол бўлгани яхши барибир. Буни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Шу орқали терма жамоага номзод футболчилар шаклланиб боради. ЖЧ саралашдаги биз тушган вазият оддий эмас. Гуруҳ пешқадами Ироқдан 5 очко ортда қоляпмиз. Кейинги босқичга ўтиш учун қолган тўртта ўйиннинг ҳаммасини ютишимизга тўғри келади". 

Драган Скочич терма жамоага бош мураббий бўлганидан бери кўп танқидларни эшитиб келяпти. 

"Бир неча бор касалхонада даволаниб ҳам чиқдим, - дейди хорватиялик мураббий. - Эронда босим кучли ва буни ҳар доим ҳис қилиб туришга тўғри келади. Аммо ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Буёғига фақат жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ҳақида бош қотирамиз. Терма жамоага ким яхши тайёргарликка эга бўлса, шуларни таклиф этамиз. Олдин ҳам айтганман, эшик ҳаммага очиқ. Ўзингизни кўрсатинг ва бош жамоадан чақирув олинг. Мен учун номларнинг ва жамоаларнинг аҳамияти йўқ. Мақсадимиз битта: жаҳон чемпионатига чиқиш".

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика