Latest news

00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5

Мақола. "Челси"ни кучайтириши мумкин бўлган беш нафар марказий ҳимоячи News

Мақола. "Челси"ни кучайтириши мумкин бўлган беш нафар марказий ҳимоячи

"Кўклар"нинг ҳимоясини кимлар кучайтира олади?

Хабарингиз бор, "Челси" анчадан бери ўтиш даврини бошдан кечиряпти. Мураббийлар, фалсафа, услуб ва албатта, жамоа футболчилари ўзгариб бормоқда. Ҳозир ёш Фрэнк Лэмпард бошчилигидаги жамоа тезкор ва чиройли футбол ўйнамоқда, аммо ҳимояда барқарорлик йўқ – айниқса, бошқа клублар билан таққослаганда. Ҳимоя марказида Антонио Рюдигер, Андреас Кристенсен, Курт Зума ва Фикайо Томори бор – уларни кучли марказий ҳимоячилар дейиш қийин.

Қуйида "Челси" сотиб олиши мумкин бўлган 5 та марказий ҳимоячини тақдим этамиз:


Самуэль Умтити

Сўнгги йилларда "Барселона"нинг асосий ўйинчисига айланган, жаҳон чемпиони Самуэль Умтити мураббий Кике Сетьен билан ишлай олмаяпти ва эндиликда унинг жамоадан кетиши ҳақидаги гаплар қулоққа чалиняпти. Ҳозир каталонияликлар ёш Рональд Араухони афзал кўришмоқда ва албаттаки, Умтити бундан норози.

Ишончли, тезкор ва кучли ўйинчи лондонликлар учун жуда мос келади. Айтганча, у чапақай, "Челси" марказий ҳимоячиларининг аксарияти ўнг оёқда тўп тепишади. У 26 ёшда ва ғолиблик руҳига эга. Эҳтимол, бу "Челси" учун энг яхши вариант.


Габриэл Магальяйнс

Унга "Арсенал" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда ва уларнинг эътибор қаратишлари бекорга эмас: Габриэл Магальяйнс ёки шунчаки Габриэл - идеал замонавий ҳимоячидир.

Ақлли, тактик жиҳатдан моҳир ва қатъиятли, у ҳозир "Лилл"да порлаяпти. Ушбу мавсумда 30 та учрашувда майдонга тушди ва бу билан фахрланишга сабаб бор: ўртача ҳисобда битта "блок", бир ўйинда ўртача 1,7 марта тўп олиб қўйиш ва ҳар бир ўйин учун 3,3 марта тўпни ҳимоядан узоқлаштириш.

Габриэл ҳали ёш – у бор-йўғи 22 ёшда. Умуман олганда, "Челси" ёш Лэмпард билан бу каби иқтидорларни, айниқса, кучли лигаларда аллақачон ўзини намоён қилганларни жалб қилиши осонроқ кечади ва идеал "юриш" бўлади.


Натан Аке

Агар сиз миш-мишларга қулоқ тутсангиз, "Челси" академияси битирувчиси Натан Аке аллақачон ўз клубига "қайтган".

Кўпчилик худди маҳаллий тарбияланувчилар Рис Жеймс, Тэмми Абрахам ва Мэйсон Маунт сингари Акенинг ҳам қайтиб келишидан хурсанд бўлган бўларди. 

Аке "Челси" учун энг хавфсиз вариант бўлиб кўринади, сабаби футболчи аллақачон Премьер-лига билан яхши таниш ва ҳеч қандай муаммосиз клуб сафига қўшилиб кета олади. Қўшимчасига у чап қанотда ҳам ўйнаши мумкин. 

Нидерландиялик пас бериб ўйнаш, тўпни рақибдан олиб қўйиш ва рақибнинг ҳаракатларини олдиндан тўғри баҳолай олиши билан мақтана олади. Агар "Борнмут" қарши бўлмаса, Натан "Челси" учун шубҳасиз, муносиб вариант.


Калиду Кулибали

Ёш ҳимоячи варианти ёмон эмас, лекин "Челси"да дарҳол тажрибали футболчини олиб келиш имконияти ҳам бор, аслида. Масалан, Калида Кулибали. Ҳозирги кунда уни ван Дейк ва Варан даражасидаги ўйинчи ҳисоблашади.

29 ёшли сенегаллик деярли адашмайди. У кучли, иккинчи қаватда зўр ўйнайди ва бутун жамоанинг ўйинига ўз таъсирини ўтказа олади. Бошқача айтганда, у шунчаки ҳимоячи эмас – етакчи, тажовузкор ва техник қобилияти юқори ўйинчи.

Агар кимдир "Челси" ҳимоясидаги тартибсизликларни нормаллаштира олиши керак бўлса, бу айнан Кулибали даражасидаги футболчидир.


Льюис Данк

Илгари Льюис Данкнинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги хабарлар тарқалган, аммо ўшанда "Брайтон" сардори севимли жамоасини тарк этишга шошилмаган. Айни пайтда инглиз футболчиси лигадаги энг яхши ҳимоячилардан бири бўлиб, унинг нархи -"атиги" 50 миллион фунтга тенг.

28 ёшли ҳимоячи ҳеч қачон топ клубларда ўйнамаган, бироқ унинг Премьер-лигадаги иштиёқи ва ишончлилиги "Челси"нинг янги етакчиси бўла олишига умид бермоқда.


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика