Мане: "Эквадор ва Қатар бизга очко бериш учун мундиалга чиқмади"
14 oct 2022 17:27
News
Мане: "Эквадор ва Қатар бизга очко бериш учун мундиалга чиқмади"
Эслатиб ўтамиз, африкаликлар Қатар, Эквадор ва Нидерландия билан квартетда бир гуруҳдан жой олган.
"Нидерландия Сенегал учун энг хавфли рақибми? Биз уларга ҳурмат билан қарашимиз керак. Нидерландия ФИФА рейтингида яхши ўринда. Улар жуда кучли жамоа ва Жаҳон чемпионатларида ажойиб натижаларни қўлга киритган. Биз гуруҳдаги бошқа жамоаларни камситмаслигимиз лозим.
Албатта, Эквадор ва Қатар бизга очко бериш учун мундиалга чиқмади. Эквадор саралаш босқичини муваффақиятли ўтказди ва Қатар ўз майдонида кучли рақибга айланади. Улар Жаҳон чемпионатида Осиё чемпиони мақоми остида қатнашишади. Гуруҳимиздаги ҳеч қайси жамоани эътиборсиз қолдира олмаймиз. Биз эҳтиёткор бўлишимиз, диққатимизни жамлашимиз ва ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак", – деди Мане.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments